Жаҳон

Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилдаги икки масжидга ўт қўйди

Ҳодиса икки кун аввал юз берган қонли тўқнашув ортидан содир бўлди.

Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилдаги икки масжидга ўт қўйди

Фаластин расмийлари маълумотига кўра, якшанба куни тонгда исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилдаги Қусра ва Кур қишлоқларида жойлашган масжидларга ҳужум уюштирган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Қайд этилишича, Наблус жануби-шарқидаги Қусра қишлоғида яқинда қуриб битказилган масжид ёқиб юборилган. Ҳужумчилар бино деворларига иброний тилида "Яҳудийларнинг қасоси" деган ёзув ҳамда Тал қишлоғи яқинидаги тўқнашувда ҳалок бўлган исроилликлардан бирининг исмини ёзиб қолдирган.

 

Шунингдек, Тулкарм жануби-шарқидаги Кур қишлоғида ҳам масжидга ўт қўйишга уриниш бўлган. Маҳаллий кенгаш вакили Фарид Жиюси ибодат қилаётган фуқаролар ёнғинни масжиднинг асосий қисмига тарқалишидан олдин ўчирганини маълум қилган.

 

Мазкур ҳужумлар 25 июль куни Наблус яқинидаги Тал қишлоғида юз берган қуролли тўқнашув ортидан содир бўлди. Ўшанда исроиллик кўчманчилар бостириб кирган ҳудудда юз берган отишмада тўрт нафар фаластинлик ва икки нафар Исроил аскари ҳалок бўлган эди.

 

Исроил армияси Қусра қишлоғида ўт қўйиш ва графитилар ёзилгани тасдиқланганини, гумонланувчиларни қидириш ишлари олиб борилаётганини билдирди. Ҳарбийлар диний масканларга қилинган ҳужумларни қоралаб, воқеа юзасидан далиллар тўпланаётганини маълум қилган.

 

БМТ ва Фаластин маъмурияти маълумотларига кўра, 2023 йил октабр ойида Ғазодаги уруш бошланганидан буён Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчиларнинг фаластинликларга ҳужумлари кескин кўпайган. Жорий йилнинг ўзида бундай тўқнашувларда ўнлаб фаластинлик ҳалок бўлган, юзлаб киши жароҳатланган.

 

Жума кунги ҳодисадан сўнг Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ҳудудга қўшимча ҳарбий кучлар юборишни буюрди ҳамда хавфсизликни кучайтириш мақсадида янги яҳудий посёлкаларини қуришга рухсат берилишини маълум қилди.

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Усмонов Европа Иттифоқидан ўзи ҳақидаги асоссиз маълумотларни тарқатишни тўхтатишни талаб қилиб судга мурожаат қилган.

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Гана фуқаролари шахсий ташаббуси билан ҳам урушга бора олмайди.

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Шунингдек, Украина АҚШдан Patriot ракеталарини бир ой муддатга етказиб беришни сўраган ва бунинг учун тўлов қилишга тайёрлигини билдирган.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.