Ўзбекистон

Навоийда Damas'да 17 нафар боғча боласи ташиган ҳайдовчи жазоланди

Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий чора қўлланилди.

Навоийда Damas'да 17 нафар боғча боласи ташиган ҳайдовчи жазоланди

Навоий вилояти Қизилтепа туманида боғча тарбияланувчиларини транспортда ташиш қоидаларини бузган ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилди.

 

Маълум қилинишича, ҳолат 21 июль куни Қизилтепа туманидаги Ванғози маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хизмат олиб бораётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторлари томонидан аниқланган.

 

Текширув давомида Damas автомобилининг олд ўриндиғида уч нафар бола ўтиргани маълум бўлган. Транспорт воситаси тўхтатилгач, унда ҳайдовчидан ташқари 17 нафар боғча тарбияланувчиси ва бир нафар боғча ходимаси борлиги аниқланган. Шу тариқа автомобилда жами 18 нафар йўловчи ташилган.

 

Қайд этилишича, ҳайдовчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг қонуний талабига бўйсунмай, воқеа жойидан кетишга уринган. Шундан сўнг автомобилдаги болалар тушириб олинган. Ҳайдовчининг баланд овозда баҳслашгани оқибатида айрим болалар қўрқиб йиғлаб юборган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий чора қўлланилган. Ҳайдовчи ўз изоҳида боғча болаларини ташишда йўловчи ташиш қоидаларини бузганини ҳамда болалар ҳаётини хавф остига қўйганини тан олган.

 

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

custom img

Пул, телефон ва соатларни зўрлик билан тортиб олишди: Наманганда 7 нафар талаба ушланди

Техникум талабалари 4 нафар тенгдошининг буюмларини очиқдан-очиқ зўрлик ишлатиб тортиб олди.

custom img

Боғча болалари хавфсизлигига бепарволик: ҳайдовчи ушланди

Ҳайдовчи Damas'да 16 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланган.

custom img

1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари: “Дубай–Тошкент” рейсида ноқонуний юк аниқланди

Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг юкидан декларацияда кўрсатилмаган 921,37 грамм заргарлик буюмлари ва 3 дона олтин қуйма топилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"