Сиёсат

Президент янги тайинланган хорижий элчиларни қабул қилди

Маросимда Италия, Фаластин, Саудия Арабистони, Кувайт, Жазоир, Малайзия, Покистон, Озарбайжон ва Қозоғистоннинг янги элчилари ишонч ёрлиқларини топширди.

Президент янги тайинланган хорижий элчиларни қабул қилди

 

28 июль куни ўтказилган тантанали маросимда давлат раҳбари Италия, Фаластин, Саудия Арабистони, Кувайт, Жазоир, Малайзия, Покистон, Озарбайжон ва Қозоғистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

 

Президент янги тайинланган дипломатларни Янги Ўзбекистондаги масъулиятли фаолияти бошлангани билан табриклаб, бугунги мураккаб геосиёсий вазиятда дипломатик мулоқот ва ҳамкорликнинг аҳамияти янада ортиб бораётганини таъкидлади.

 

Учрашув давомида ҳар бир давлат билан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Давлат раҳбари Италия билан «яшил» энергетика, металлургия, кимё, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни, Фаластин билан эса азалий дўстлик муносабатларини ривожлантириш муҳимлигини қайд этди.

 

Саудия Арабистони билан 25 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари портфели шакллангани, Кувайт билан инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида, Жазоир билан энергетика, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, Малайзия билан яримўтказгичлар, ислом молияси ва зиёрат туризми, Покистон билан Трансафғон транспорт йўлаги, саноат кооперацияси ҳамда энергетика йўналишларидаги лойиҳалар, Озарбайжон билан инвестиция портфелини 10 миллиард долларга етказиш, Қозоғистон билан эса ўзаро савдо ҳажмини 10 миллиард долларга ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

 

Маросим якунида Президент янги тайинланган элчиларга дипломатик фаолиятида муваффақият тилаб, Ўзбекистон ҳудудлари ва хусусий сектори билан фаол ҳамкорлик қилишга чақирди. Элчилар эса ўз навбатида мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш йўлида бор имкониятларини сафарбар этишларини билдирди.

custom img

Дирижабль, фаввора ва осмонўпар бинолардаги байроқ: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи тафсилотлари

Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ташрифи давомида минтақа давлатлари раҳбарлари ва кореялик ҳамкорлар билан учрашди. Саммит арафасида “Мирзиёев доктринаси” китобининг корейс тилидаги нашрига дастхат ёзиб берди.

custom img

Жанубий Корея Марказий Осиё президентларига турли совғалар тақдим этди: улар орасида нималар бор?

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Сеулда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, уларга мамлакатларнинг қизиқишлари ва маданий хусусиятларини инобатга олган ҳолда турли совғалар тақдим этди. Тожикистон президентига берилган совғанинг мазмуни эса ошкор қилинмади.

custom img

Тушликсиз 10 та тадбир, танаффуссиз қарийб 10 соат: Президентнинг Кореядаги бир куни

Президент 15 сентябрь куни Кореяда парламент ва ҳукумат вакиллари, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди, бизнес форумида қатнашди ва ватандошлар билан мулоқот қилди. Учрашувлар эрталабдан кечгача танаффусларсиз давом этди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “KIND” корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкентнинг янги халқаро аэропорти атрофидаги ҳудудни ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

custom img

“Shinhan Bank” Ўзбекистонда шўба банк ташкил этиши мумкин

Шавкат Мирзиёев “Shinhan Financial Group” раиси Чжин Ок Дон билан учрашди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Hyundai”, “Kia” ва “Hyundai Rotem” раҳбарлари билан учрашди

“Kia” Ўзбекистонда янги русумдаги, электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, “Hyundai Rotem” Ўзбекистонга қўшимча юқори тезликдаги поездлар етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Эксимбанки раиси билан учрашди

Томонлар 8 миллиард долларлик янги ҳамкорлик дастурини амалга ошириш, юқори тезликдаги поездлар, муҳим минераллар, тиббиёт ва рақамли технологиялар бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Lotte Group” раиси билан учрашди

Томонлар Ўзбекистонда девелоперлик, туризм, меҳмонхона бизнеси ва мис фольгаси ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"