Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Президенти “Келажак ўйинлари” халқаро мусобақасининг очилиш маросимида иштирок этади.

Президент Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 июль куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Мазкур халқаро мусобақа анъанавий спорт турлари ҳамда уларнинг рақамли йўналишларини ўзида мужассам этган йирик спорт тадбири ҳисобланади.
“Келажак ўйинлари” 29 июлдан 9 августга қадар давом этади. Унда 50 дан ортиқ мамлакат спортчилари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этади.








