Ўзбекистон

“Золотая Корона” орқали пул ўтказмалари янги оператор орқали тикланади — Марказий банк

Марказий банк янги оператор орқали хизматлар келаси ҳафтадан қайта йўлга қўйилиши кутилаётганини маълум қилди.

“Золотая Корона” орқали пул ўтказмалари янги оператор орқали тикланади — Марказий банк

Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва назорат департаменти директори Отабек Тожиддиновнинг 29 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилишича, Ўзбекистон тижорат банклари “Золотая Корона” раҳбарияти билан ҳамкорликда операцияларни ЕИ санкцияларига тушмаган бошқа банк орқали амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб бормоқда.

 

Унинг айтишича, янги техник оператор орқали хизматларни келаси ҳафтадан бошлаб тиклаш режалаштирилган. Тожиддинов санкциялар “Золотая Корона” тизимининг ўзига эмас, балки операциялар амалга оширилган банкка нисбатан жорий этилганини таъкидлади.

 

Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари ҳажми 9,3 миллиард долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга кўп. Шундан 2,4 миллиард доллари ёки қарийб 26 фоизи “Золотая Корона” тизими орқали амалга оширилган.

 

Тожиддиновнинг қайд этишича, мазкур хизматдан нафақат Россияда, балки Жанубий Корея, Туркия, Қозоғистон, Европа Иттифоқи давлатлари ва бошқа мамлакатларда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳам фойдаланади. Унинг фикрича, юзага келган вазиятнинг мамлакатга бевосита таъсири сезиларли эмас ва операцияларни имкон қадар тезроқ тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

 

Шунингдек, Марказий банк вакили санкциялар пул-кредит сиёсатига таъсир қилмаганини билдириб, ушбу омил асосий ставкани 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш бўйича қарор қабул қилишда ҳисобга олинмаганини айтди. Чунки унинг истеъмол нархларига таъсири аҳамиятсиз деб баҳоланмоқда.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"