Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни Ўзбекистонга таклиф этди

Чўлпонотада Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари иштирокида тор доирадаги ва расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни Ўзбекистонга таклиф этди

 

Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳридаги “Руҳ Ордо” маданият марказида Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров иштирокида тор доирада ҳамда расмий делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди.

 

Учрашувда Ўзбекистон–Қирғизистон ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика, энергетика ва саноат кооперацияси соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев икки давлат ўртасидаги муносабатлар бугунги кунда тарихий юксак босқичга кўтарилганини таъкидлади. Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб 10 баробарга ошиб, 2025 йил якунларига кўра 1,2 миллиард долларга етгани, 450 та қўшма корхона фаолият юритаётгани қайд этилди.

 

Томонлар ўзаро савдо ҳажмини яқин йилларда 2 миллиард долларга етказиш, Тошкент ва Бишкекда савдо уйлари ҳамда ваколатхоналар очиш, энергетика, геология, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тўқимачилик ва бошқа йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.

 

Музокараларда Қамбарота ГЭС-1 қурилиши лойиҳаси, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши, транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини рақамлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Шунингдек, парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар, ишбилармон доиралар ва экспертлар даражасидаги алоқаларни фаоллаштириш, Давлатлараро кенгаш тузиш ҳамда жорий йил якунига қадар барча вилоятлар иштирокида биринчи Ҳудудлар форумини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

 

Музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровни ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф этди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни Ўзбекистонга таклиф этди | Zamon.uz