Сиёсат

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Чўлпонотада ўтган расмий маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

 

Қирғиз Республикасига давлат ташрифи билан борган Президент Шавкат Мирзиёевни Чўлпонота шаҳридаги Чингиз Айтматов номидаги “Руҳ Ордо” маданият марказида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

 

Маросимда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат мадҳиялари янгради.

 

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини бир-бирига таништирди.

 

Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари биргаликда суратга тушди ва олий даражадаги икки томонлама музокараларни бошлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни Ўзбекистонга таклиф этди

Чўлпонотада Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари иштирокида тор доирадаги ва расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

custom img

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга жўнаб кетди

Ташриф доирасида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашуви ўтказилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади

Музокараларда икки мамлакат ҳамкорлигини савдо, саноат, транспорт ва маданий-гуманитар йўналишларда кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Президенти “Келажак ўйинлари” халқаро мусобақасининг очилиш маросимида иштирок этади.

custom img

Президент янги тайинланган хорижий элчиларни қабул қилди

Маросимда Италия, Фаластин, Саудия Арабистони, Кувайт, Жазоир, Малайзия, Покистон, Озарбайжон ва Қозоғистоннинг янги элчилари ишонч ёрлиқларини топширди.

custom img

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади

Россия Президенти икки давлат ўртасидаги конструктив мулоқот ва яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

custom img

Туркман халқининг миллий етакчиси Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади

Телефон мулоқотида Ўзбекистон–Туркманистон стратегик шериклиги, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва минтақавий кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Қатарга етиб борди

Ташриф доирасида Қатар Амири билан икки томонлама учрашув ўтказилиши режалаштирилган

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"