Ўзбекистон

Damas'да 28 нафар бола ташиган ҳайдовчига жарима бали ёзилди

Болаларнинг беш нафари автомобилнинг олд ўриндиғида жойлаштирилган бўлган.

Damas'да 28 нафар бола ташиган ҳайдовчига жарима бали ёзилди

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида ўтказилган рейд давомида Damas русумидаги автомобилда 20  нафардан ортиқ бола ноқонуний равишда ташилаётгани аниқланди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Тошлоқ туманининг Турват маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан тўхтатилган Damas автомашинасида 28 нафар вояга етмаган йўловчи олиб кетилаётган бўлган.

 

Қайд этилишича, болаларнинг беш нафари автомобилнинг олд ўриндиғида жойлаштирилган бўлган. Бу эса йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига зид ҳисобланади.

 

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128¹⁸-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда унинг ҳисобига 0,3 жарима бали ёзилди.

 

Масъуллар ота-оналарни фарзандларини белгиланган меъёрлардан ортиқ йўловчи ташиётган транспорт воситаларига чиқармасликка чақириб, бундай ҳолатлар болалар ҳаёти ва хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдиришини таъкидлади.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

custom img

Пул, телефон ва соатларни зўрлик билан тортиб олишди: Наманганда 7 нафар талаба ушланди

Техникум талабалари 4 нафар тенгдошининг буюмларини очиқдан-очиқ зўрлик ишлатиб тортиб олди.

custom img

Боғча болалари хавфсизлигига бепарволик: ҳайдовчи ушланди

Ҳайдовчи Damas'да 16 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланган.

custom img

1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари: “Дубай–Тошкент” рейсида ноқонуний юк аниқланди

Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг юкидан декларацияда кўрсатилмаган 921,37 грамм заргарлик буюмлари ва 3 дона олтин қуйма топилган.

custom img

18 млн дан ортиқ фирибгарлик операцияси: банкларда 461 млрд сўмлик маблағ чиқиб кетишининг олди олинди

Банклардаги антифрод тизимларининг 6 ойлик натижалари эълон қилинди.

custom img

Омонатдаги пулни ўзлаштириш: Тошкентда банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Тижорат банки масъуллари фуқаро номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, унинг омонатидаги 300 минг долларни ўзлаштирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"