Сиёсат

Марказий Осиё ва Озарбайжон ягона тараққиёт маконини шакллантириши зарур — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президент Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжоннинг минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларини белгилаб берди

Марказий Осиё ва Озарбайжон ягона тараққиёт маконини шакллантириши зарур — Шавкат Мирзиёев

 

Президент Шавкат Мирзиёев 31 июль куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.

 

Саммитда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ҳамда Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов қатнашди.

 

Давлат раҳбарлари минтақа хавфсизлиги, барқарор ривожланиши, иқтисодий тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини оширишга доир долзарб масалаларни муҳокама қилди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг аввалида саммитни ташкил этгани учун Қирғизистон Президенти Садир Жапаровга, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари Маслаҳат учрашувлари форматидаги самарали раислиги учун Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга миннатдорлик билдирди.

 

Давлатимиз раҳбари бугунги кунда Марказий Осиё мамлакатлари тараққиётнинг умумий мақсадлари йўлида тобора яқинлашиб бораётганини таъкидлади. Унинг қайд этишича, Озарбайжоннинг ушбу мулоқот форматига қўшилиши минтақавий ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги – макроминтақавий босқичга олиб чиқмоқда.

 

Президент Марказий Осиё, Жанубий Кавказ ва Афғонистонни қамраб олувчи ягона тараққиёт маконини шакллантириш учун тарихий имконият юзага келганини таъкидлаб, ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини илгари сурди.

 

Жумладан, самарали минтақавий институтларни ривожлантириш, давлат идоралари ва ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, узоқ муддатли қўшма дастурларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, транспорт-логистика тизимини ривожлантириш, саноат кооперацияси ва инвестиция платформаларини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

 

Шунингдек, Марказий Осиёни таълим, илм-фан ва инновациялар марказига айлантириш, сунъий интеллект, дата-марказлар ҳамда энергетика инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Давлатимиз раҳбари экологик хавфсизлик масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, иқлим ўзгаришлари иқтисодиёт, сув ва энергетика хавфсизлиги ҳамда аҳоли саломатлигига тобора кучли таъсир кўрсатаётганини қайд этди. Шу боис янги таҳдидларга мослашиш бўйича қўшма ечимларни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев гуманитар алоқаларни ривожлантириш ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолишини билдириб, халқлар ўртасидаги тарихий яқинлик ва ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этди.

 

Саммит якунида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарлари минтақавий ҳамкорликнинг истиқболдаги устувор йўналишларини акс эттирувчи Чўлпонота декларациясини қабул қилдилар.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия Президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар

Тадбирда икки мамлакатнинг 200 нафардан зиёд расмий ва ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.

custom img

Белградда Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Сербия 2026–2028 йилларга мўлжалланган саноатда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилди.

custom img

Сербияда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Маросимдан сўнг икки давлат раҳбарлари олий даражадаги музокараларни бошлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти шарафига Сербияда расмий қабул маросими бўлиб ўтди

Ташриф шарафига “Кула Белград” биноси Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Сербияга жўнаб кетди

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва бизнес-форум ўтказилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Жаҳон божхона ташкилоти бош котибини қабул қилди

Учрашувда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, тизимни рақамлаштириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистонда Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"