Ўзбекистон

Тошкент яқинида 2,8 магнитудали зилзила содир бўлди

Зилзила эписентри Зангиота туманида қайд этилди.

Тошкент яқинида 2,8 магнитудали зилзила содир бўлди

 

31 июль куни соат 16:13 да Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 2,8 магнитудали зилзила қайд этилди.

 

Маълумотларга кўра, зилзила эписентри Тошкент шаҳридан 11 километр шимоли-ғарбда жойлашган бўлиб, ер силкинишининг ўчоғи 5 километр чуқурликда кузатилган.

 

Зилзила Тошкент шаҳри ва унга туташ айрим ҳудудларда қуйидаги куч билан сезилди:

  • Учтепа тумани — 3 балл;

  • Шайхонтоҳур тумани — 2–3 балл;

  • Чилонзор тумани — 2–3 балл;

  • Олмазор тумани — 2 балл;

  • Зангиота тумани — 2 балл;

  • Тошкент шаҳри — 2 балл;

  • Яккасарой тумани — 2 балл;

  • Сергели тумани — 2 балл;

  • Миробод тумани — 2 балл;

  • Юнусобод тумани — 2 балл.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Автобуснинг қўл тормози фаоллаштирилмагани оқибатида транспорт воситаси ҳаракатлана бошлаган ва уни тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолиб кетган.

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Туркияда таҳсил олаётган ёшлар ўзбек киноси бугунги ҳолати, янги фильмлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Сайёр судда 30 нафар отанинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган.

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Нукусда кредит қарзи сабаб “HOWO” хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, фуқаронинг банкдан 2,2 млрд сўм қарзи бўлган.

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Андижонда ўзбошимчалик билан қурилган бино буздирилди

Маълум бўлишича, фуқаро тадбиркорга тегишли жойни ноқонуний равишда эгаллаб олган.

Бизнес таклифи ортидаги фирибгарлик: Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланди

Бизнес таклифи ортидаги фирибгарлик: Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланди

У фуқароларга қўшма бизнес таклиф қилиб, катта миқдордаги пулни фирибгарлик йўли билан олганликда гумонланмоқда.

Чанг, олтингугурт диоксиди ва углерод оксиди: Бекободдаги корхонада экологик қоидабузарликлар аниқланди

Чанг, олтингугурт диоксиди ва углерод оксиди: Бекободдаги корхонада экологик қоидабузарликлар аниқланди

Корхона ҳавога меъёрдан 1 533 баравар кўп зарарли модда чиқарган.