Ўзбекистон

Газ етиб бормаган ҳудудларда электр энергияси учун чегирма берилиши мумкин

Энергетика вазирига кўра, бу бўйича ҳудудларнинг хусусиятлари ва энергоресурслар билан таъминланганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда янги тарифлаш тизими ишлаб чиқилмоқда.

Газ етиб бормаган ҳудудларда электр энергияси учун чегирма берилиши мумкин

Ўзбекистонда табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган ҳудудларда яшовчи аҳоли учун электр энергияси тарифларини дифференсиаллаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда энергетика вазири Шерзод Ходжаев “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

 

Вазирнинг айтишича, айни пайтда мамлакатда қарийб 2 мингта маҳаллага табиий газ етказиб берилмаган. Шу сабабли мазкур ҳудудлардаги аҳоли уйларини электр энергияси орқали иситмоқда, аммо амалдаги тарифлар бўйича тўлов қилаётгани қайд этилди.

 

Шерзод Ходжаевнинг сўзларига кўра, Президент топшириғига асосан электр энергияси учун тариф сиёсатини ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш режалаштирилган. Янги тизимда кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойлар, шунингдек, аҳоли яшаш ҳудудларининг газ ва бошқа энергоресурслар билан таъминланганлик даражаси инобатга олинади.

 

“Табиий газ етиб бормагани учун иситишда электр энергиясидан фойдаланаётган истеъмолчининг чегирма олишга ҳаққи бор”, — деди вазир.

 

Маълумот учун, газ таъминоти мавжуд бўлмаган уйлар учун электр энергияси тарифларига енгиллик бериш ташаббуси аввал ҳам билдирилган. Собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 2024 йил кузида бу бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини ва уни 2025 йилдан жорий этиш режалаштирилганини маълум қилган эди.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"