Ўзбекистон

Фавқулодда вазият қурбонлари ва жабрланганларга моддий ёрдам: тўлов миқдорлари белгиланди

Авария, ёнғин, портлаш ва бошқа техноген фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган фуқаролар 30 кун ичида тегишли комиссияга мурожаат қилиши керак.

Фавқулодда вазият қурбонлари ва жабрланганларга моддий ёрдам: тўлов миқдорлари белгиланди

 

Ўзбекистонда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни баҳолаш ва қоплаш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 606-сон қарори (2026 йил 3 ноябрь) билан тегишли низом тасдиқланди.

 

Низомга кўра, техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларга транспорт авариялари ва ҳалокатлари, кимёвий хавфли ҳамда ёнғин-портлаш хавфи мавжуд объектлардаги ҳодисалар, энергетика ва коммунал тизимлардаги авариялар, бино конструкцияларининг тўсатдан бузилиши ва бошқа ҳолатлар киради.

 

Жабрланганларга етказилган зарар тегишли туман ёки шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги ҳолатларда қоплаб берилади:

  • суд томонидан фавқулодда вазият учун айбдор шахслар аниқлангунига қадар;

  • айбдор деб топилган юридик шахслар ёки уларнинг мансабдор шахслари белгиланган муддатда зарарни тўлиқ қоплаш имконига эга бўлмаган ҳолларда.

 

Жабрланганлар фавқулодда вазият юз берган кундан бошлаб 30 кун ичида белгиланган шаклдаги аризани тўлдириб, тегишли комиссияга топшириши лозим.

 

Комиссия далолатномасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари асосида қуйидаги миқдорларда бир марталик моддий ёрдам тўланади:

  • фавқулодда вазият оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига (турмуш ўртоғи, фарзандлари, ота-оналари ва қарамоғидаги шахслар) — ҳар бир оила аъзосига тенг улушда БҲМнинг 500 бараваригача;

  • оғир тан жароҳати олган фуқароларга — БҲМнинг 200 бараваригача;

  • ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган фуқароларга — БҲМнинг 150 бараваригача;

  • енгил тан жароҳати олган фуқароларга — БҲМнинг 100 бараваригача.

Сурхондарёда пиёз нега қимматлашди? Вазирлик нарх ошишига изоҳ берди

Сурхондарёда пиёз нега қимматлашди? Вазирлик нарх ошишига изоҳ берди

Вилоятда пиёзнинг чакана нархи килограмми учун 4 000–4 500 сўмни ташкил этмоқда.

Янги йилга тайёргарлик ортидан яширин юк: Наманганда 300 мингдан ортиқ пиротехника аниқланди

Янги йилга тайёргарлик ортидан яширин юк: Наманганда 300 мингдан ортиқ пиротехника аниқланди

10 турдаги пиротехника воситасини ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди.

Газ “заправка”ларига янги талаб: маиший газ баллонларини тўлдирган заправкалар жаримага тортилади

Газ “заправка”ларига янги талаб: маиший газ баллонларини тўлдирган заправкалар жаримага тортилади

Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун янги жавобгарлик чоралари белгиланди.

5 минг доллар эвазига “Умра” ваъдаси: Самарқандда фирма ходими ушланди

5 минг доллар эвазига “Умра” ваъдаси: Самарқандда фирма ходими ушланди

Фирма тегишли лицензияга эга бўлмаган.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.