Ўзбекистон

Белгиланган меъёр бузилди: Тошкент аэропортида 1 млрд сўмлик заргарлик буюмлари топилди

Аэропортда хориждан келган йўловчиларнинг юклари ва шахсий буюмлари текширилганда, жами 691 грамм заргарлик буюмлари аниқланди.

Белгиланган меъёр бузилди: Тошкент аэропортида 1 млрд сўмлик заргарлик буюмлари топилди

 

Тошкент халқаро аэропортида заргарлик буюмларини белгиланган меъёрлардан ортиқ миқдорда ноқонуний олиб киришга уриниш билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди. Бу ҳақда «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси матбуот хизмати хабар берди.

 

Сўнгги кунларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона пости ходимлари томонидан турли хорижий йўналишлардан учиб келган йўловчиларнинг юклари ва шахсий буюмлари текширилган.

 

Текширувлар давомида божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, умумий оғирлиги қарийб 691 грамм бўлган сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмлари аниқланган.

 

Топилган буюмларнинг дастлабки қиймати жами 1 миллиард 20 миллион 600 минг сўмга баҳоланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Тошкентда кўп қаватли уйда газ чақнаши юз берди: бир киши жароҳатланди

Тошкентда кўп қаватли уйда газ чақнаши юз берди: бир киши жароҳатланди

Ҳодиса оқибатида қўшни хонадоннинг эшик ва деразаларига зарар етган.

Фавқулодда вазият қурбонлари ва жабрланганларга моддий ёрдам: тўлов миқдорлари белгиланди

Фавқулодда вазият қурбонлари ва жабрланганларга моддий ёрдам: тўлов миқдорлари белгиланди

Авария, ёнғин, портлаш ва бошқа техноген фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган фуқаролар 30 кун ичида тегишли комиссияга мурожаат қилиши керак.

Сурхондарёда пиёз нега қимматлашди? Вазирлик нарх ошишига изоҳ берди

Сурхондарёда пиёз нега қимматлашди? Вазирлик нарх ошишига изоҳ берди

Вилоятда пиёзнинг чакана нархи килограмми учун 4 000–4 500 сўмни ташкил этмоқда.

Янги йилга тайёргарлик ортидан яширин юк: Наманганда 300 мингдан ортиқ пиротехника аниқланди

Янги йилга тайёргарлик ортидан яширин юк: Наманганда 300 мингдан ортиқ пиротехника аниқланди

10 турдаги пиротехника воситасини ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди.

Газ “заправка”ларига янги талаб: маиший газ баллонларини тўлдирган заправкалар жаримага тортилади

Газ “заправка”ларига янги талаб: маиший газ баллонларини тўлдирган заправкалар жаримага тортилади

Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун янги жавобгарлик чоралари белгиланди.

5 минг доллар эвазига “Умра” ваъдаси: Самарқандда фирма ходими ушланди

5 минг доллар эвазига “Умра” ваъдаси: Самарқандда фирма ходими ушланди

Фирма тегишли лицензияга эга бўлмаган.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.