Ўзбекистон

51 туп дарахт кесилди, 5 млрд сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди: қурилиш компаниясига чора кўрилди

Шунингдек, 396 млн сўмлик зарарни қоплаш ва 5 100 туп кўчат экиш мажбурияти юклатилди.

51 туп дарахт кесилди, 5 млрд сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди: қурилиш компаниясига чора кўрилди

 

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида кўп қаватли турар жой мажмуасини қураётган «B..D.» МЧЖ фаолиятида экологик қонунчилик талабларини бузиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

 

Экополиция ходимлари Жарқўрғон кўчасидаги қурилиш майдонини ўрганган. Текширув давомида объектнинг ҳар бир босқичи учун давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олинган бўлсада, уларда белгиланган талабларнинг аксарияти бажарилмагани маълум бўлган.

 

Хусусан, қурилиш майдонига кириш-чиқиш жойларида юк автомобиллари ғилдиракларини ювиш учун блок-постлар ташкил этилмаган. Натижада лой ва тупроқ Жарқўрғон кўчаси бўйлаб 2–2,5 километр масофага ёйилган. Тупроқ қуригач, автомобиллар ҳаракати сабаб ҳавога чанг кўтарилган. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича зарур чоралар ҳам ишлаб чиқилмаган.

 

Шунингдек, эски биноларни бузишдан ҳосил бўлган 126 188,9 тонна чиқинди ва котлован қазишдан чиққан 368 432 тонна тупроқ қаерга олиб кетилгани юзасидан корхона ҳеч қандай ҳужжат тақдим этмаган. Мутахассислар ўлчовларига кўра, ҳудудда 12 036 тонна қаттиқ маиший ва қурилиш чиқиндиси белгиланмаган жойга тўпланган. Чиқиндиларни олиб чиқиш ва оқова сувларни ташиш бўйича шартномалар ҳам тузилмаган.

 

Бундан ташқари, корхона томонидан 51 туп дарахт — 50 туп арча ва 1 туп чинор ноқонуний кесилгани аниқланган. Корхона уларни кесиш учун ариза берган, бироқ Тошкент шаҳар экология бош бошқармаси рухсат бермаган.

 

Текширувда “Яшил макон” дастури доирасида ҳудуднинг камида 25 фоизини кўкаламзорлаштириш, углерод нейтраллиги режасини ишлаб чиқиш каби мажбуриятлар ҳам бажарилмагани қайд этилган.

 

Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан корхонага:

  • атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни ноқонуний жойлаштирганлик учун 5 млрд 183 млн 364 минг 476 сўм компенсация тўлови;

  • кесилган дарахтлар учун ўсимлик дунёсига етказилган 396 млн сўм зарарни қоплаш мажбурияти юклатилди.

 

Шунингдек, кесилган ҳар бир дарахт ўрнига 100 тупдан, жами 5 100 туп, камида уч йиллик кўчат экиш ва уларни уч йил давомида парваришлаш белгиланди.

 

Корхона раҳбарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 85¹-моддаси 1-қисми бўйича 4 млн 400 минг сўм жарима қўлланилди.

 

Бундан ташқари, корхонага чанг кўтарилишининг олдини олиш, ҳудуддаги чиқиндиларни ўлчаб, олиб чиқиш ва қайта ишлашга топшириш, шунингдек, “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” лойиҳасини 10 декабргача экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Чиптасиз юриш ҳолатлари кўпайди: 6 кунда 2 152 та баённома расмийлаштирилди

Чиптасиз юриш ҳолатлари кўпайди: 6 кунда 2 152 та баённома расмийлаштирилди

Тошкентда 8 та автобус йўналиши назоратга олинди.

Белгиланган меъёр бузилди: Тошкент аэропортида 1 млрд сўмлик заргарлик буюмлари топилди

Белгиланган меъёр бузилди: Тошкент аэропортида 1 млрд сўмлик заргарлик буюмлари топилди

Аэропортда хориждан келган йўловчиларнинг юклари ва шахсий буюмлари текширилганда, жами 691 грамм заргарлик буюмлари аниқланди.

Тошкентда кўп қаватли уйда газ чақнаши юз берди: бир киши жароҳатланди

Тошкентда кўп қаватли уйда газ чақнаши юз берди: бир киши жароҳатланди

Ҳодиса оқибатида қўшни хонадоннинг эшик ва деразаларига зарар етган.

Фавқулодда вазият қурбонлари ва жабрланганларга моддий ёрдам: тўлов миқдорлари белгиланди

Фавқулодда вазият қурбонлари ва жабрланганларга моддий ёрдам: тўлов миқдорлари белгиланди

Авария, ёнғин, портлаш ва бошқа техноген фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган фуқаролар 30 кун ичида тегишли комиссияга мурожаат қилиши керак.

Сурхондарёда пиёз нега қимматлашди? Вазирлик нарх ошишига изоҳ берди

Сурхондарёда пиёз нега қимматлашди? Вазирлик нарх ошишига изоҳ берди

Вилоятда пиёзнинг чакана нархи килограмми учун 4 000–4 500 сўмни ташкил этмоқда.

Янги йилга тайёргарлик ортидан яширин юк: Наманганда 300 мингдан ортиқ пиротехника аниқланди

Янги йилга тайёргарлик ортидан яширин юк: Наманганда 300 мингдан ортиқ пиротехника аниқланди

10 турдаги пиротехника воситасини ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди.

Газ “заправка”ларига янги талаб: маиший газ баллонларини тўлдирган заправкалар жаримага тортилади

Газ “заправка”ларига янги талаб: маиший газ баллонларини тўлдирган заправкалар жаримага тортилади

Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун янги жавобгарлик чоралари белгиланди.

5 минг доллар эвазига “Умра” ваъдаси: Самарқандда фирма ходими ушланди

5 минг доллар эвазига “Умра” ваъдаси: Самарқандда фирма ходими ушланди

Фирма тегишли лицензияга эга бўлмаган.