Ўзбекистон

Чиптасиз юриш ҳолатлари кўпайди: 6 кунда 2 152 та баённома расмийлаштирилди

Тошкентда 8 та автобус йўналиши назоратга олинди.

Чиптасиз юриш ҳолатлари кўпайди: 6 кунда 2 152 та баённома расмийлаштирилди

 

Тошкент шаҳрида жамоат транспортида йўл ҳақини тўлаш интизомини мустаҳкамлаш мақсадида назорат тадбирлари кучайтирилди. Хусусан, пойтахтдаги 42, 56, 74, 84, 120, 169, 174 ва 177-сонли автобус йўналишлари алоҳида назоратга олинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

2026 йил 28 октябрдан 2 ноябрга қадар ўтказилган текширувлар давомида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси 5-қисмига асосан 2 152 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.

 

Қоидабузарликлар энг кўп қуйидаги йўналишларда қайд этилган:

  • 174-йўналишда — 291 та;

  • 120-йўналишда — 286 та;

  • 56-йўналишда — 284 та;

  • 169-йўналишда — 284 та.

 

Назорат даврида айрим йўналишларда йўловчилар оқими ҳам ошган. Жумладан, 2 ноябрь куни 28 октябрга нисбатан 174-йўналишда ташилган йўловчилар сони 1 692 нафарга ёки 32,4 фоизга, 56-йўналишда эса 1 256 нафарга ёки 13,9 фоизга кўпайган.

 

Маълум қилинишича, олти кун давомида мазкур саккизта йўналишда жами 326 453 нафар йўловчи ташилган ва 6 501 та қатнов амалга оширилган.

Белгиланган меъёр бузилди: Тошкент аэропортида 1 млрд сўмлик заргарлик буюмлари топилди

Белгиланган меъёр бузилди: Тошкент аэропортида 1 млрд сўмлик заргарлик буюмлари топилди

Аэропортда хориждан келган йўловчиларнинг юклари ва шахсий буюмлари текширилганда, жами 691 грамм заргарлик буюмлари аниқланди.

Тошкентда кўп қаватли уйда газ чақнаши юз берди: бир киши жароҳатланди

Тошкентда кўп қаватли уйда газ чақнаши юз берди: бир киши жароҳатланди

Ҳодиса оқибатида қўшни хонадоннинг эшик ва деразаларига зарар етган.

Фавқулодда вазият қурбонлари ва жабрланганларга моддий ёрдам: тўлов миқдорлари белгиланди

Фавқулодда вазият қурбонлари ва жабрланганларга моддий ёрдам: тўлов миқдорлари белгиланди

Авария, ёнғин, портлаш ва бошқа техноген фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган фуқаролар 30 кун ичида тегишли комиссияга мурожаат қилиши керак.

Сурхондарёда пиёз нега қимматлашди? Вазирлик нарх ошишига изоҳ берди

Сурхондарёда пиёз нега қимматлашди? Вазирлик нарх ошишига изоҳ берди

Вилоятда пиёзнинг чакана нархи килограмми учун 4 000–4 500 сўмни ташкил этмоқда.

Янги йилга тайёргарлик ортидан яширин юк: Наманганда 300 мингдан ортиқ пиротехника аниқланди

Янги йилга тайёргарлик ортидан яширин юк: Наманганда 300 мингдан ортиқ пиротехника аниқланди

10 турдаги пиротехника воситасини ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди.

Газ “заправка”ларига янги талаб: маиший газ баллонларини тўлдирган заправкалар жаримага тортилади

Газ “заправка”ларига янги талаб: маиший газ баллонларини тўлдирган заправкалар жаримага тортилади

Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун янги жавобгарлик чоралари белгиланди.

5 минг доллар эвазига “Умра” ваъдаси: Самарқандда фирма ходими ушланди

5 минг доллар эвазига “Умра” ваъдаси: Самарқандда фирма ходими ушланди

Фирма тегишли лицензияга эга бўлмаган.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.