Жиноят

Тошкентда маст йигит кекса аёлга нисбатан уятсиз ҳаракат содир этганликда гумонланмоқда

Ҳолат юзасидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилди.

Тошкентда маст йигит кекса аёлга нисбатан уятсиз ҳаракат содир этганликда гумонланмоқда

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахснинг кекса аёлга нисбатан ножўя ҳаракатлар содир этгани акс этган хабар кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, 2026 йил 4 август куни соат 05:30 атрофида Яшнобод тумани Ширинобод маҳалласи ҳудудида 2004 йилда туғилган М.Х. маст ҳолатда кекса аёлга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракат содир этган. Воқеадан сўнг у ҳодиса жойидан кетишга уринган, бироқ фуқаролар томонидан ушланиб, ички ишлар органлари ходимларига топширилган.

 

Ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан М.Х.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 187-моддаси (жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш) ҳамда 194-моддаси (ички ишлар органи ходимининг қонуний талабини бажармаслик) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

 

Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судига юборилган.

custom img

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

custom img

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.

custom img

“Фоизсиз кредит” тузоғи: 400 дан ортиқ киши алданди

Тошкент вилоятида фуқароларга фоизсиз кредит олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулини ўзлаштирган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

custom img

Фарғонадаги қотиллик: бувисини ўлдирган йигит 17 йилга қамалди

У жиноят ишларини яшириш учун бувисининг уйига ўт қўйган.

custom img

Чироқчида мактаб директори қўшимча дарс соатлари эвазига пора олгани учун 2 йилга қамалди

Ўқитувчи директорга 50 доллар бергач, ҳолат ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган. Тезкор тадбирда директор қўлга олинган.

custom img

Бухорода талаба қизга шаҳвоний шилқимлик қилган тютор қамалди

Талаба қиз судда улар ўртасида аввал ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаганини айтиб, тюторга нисбатан даъвоси йўқлигини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"