Ўзбекистон

Россия байроғи туширилган пойандоз иши: ўзбекистонлик аёлга жиноят иши қўзғатиш рад этилди

Қозондаги Бош консулхона маълум қилишича, бунга Россия ваколатли идоралари билан олиб борилган музокаралар натижасида эришилган.

Россия байроғи туширилган пойандоз иши: ўзбекистонлик аёлга жиноят иши қўзғатиш рад этилди

Россиянинг Нижний Новгород вилоятида Россия давлат байроғи тасвири туширилган пойандоз билан боғлиқ ҳолатда текширилган Ўзбекистон фуқароси М.С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, аввал мазкур ҳолат юзасидан Бош консулхона томонидан тегишли консуллик-ҳуқуқий чоралар кўрилиб, Россиянинг ваколатли идоралари билан дипломатик каналлар орқали музокаралар олиб борилган.

 

Натижада Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Нижний Новгород шаҳридаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда М.С.га нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 329-моддаси (давлат рамзларини таҳқирлаш) бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

 

Шунингдек, миграция қонунчилигига мувофиқ фуқаронинг Ўзбекистонга қайтиши билан боғлиқ зарур тартиб-таомиллар амалга оширилмоқда. Унинг Ватанга қайтиши 2026 йил 6 августга белгиланган.

 

Бош консулхона Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий чораларни кўришда давом этишини билдирди.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"