Ўзбекистон

Янгийўл тажрибаси асосида 13 туманда янги энергетика тизими йўлга қўйилади

Янгийўл туманида электр ва газ таъминотини яхшилаш бўйича махсус штаб фаолият юритмоқда.

Янгийўл тажрибаси асосида 13 туманда янги энергетика тизими йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёевга энергетика тармоғида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари юзасидан ахборот берилди.

 

Таъкидланишича, 27 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида электр ва газ таъминоти барқарорлиги, авариялар ва энергия йўқотишларини қисқартириш, соҳада бошқарувни такомиллаштириш бўйича қатор вазифалар белгиланган эди. Тақдимотда ушбу топшириқлар ижроси ва келгусидаги режалар кўриб чиқилди.

 

Маълум қилинишича, ҳозирда Янгийўл туманида электр ва газ таъминотини яхшилаш бўйича махсус штаб фаолият юритмоқда. Ушбу тажриба асосида яна 13 та туманда ҳам шундай тизимни йўлга қўйиш, кейинчалик эса уни бошқа ҳудудларга татбиқ этиш режалаштирилган.

 

Шунингдек, тадбиркорларни электр ва газ тармоқларига улашда техник шартларни расмийлаштириш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва коррупсиявий ҳолатларнинг олдини олиш чоралари кучайтирилмоқда.

 

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида муаммоли тармоқлар ва ускуналарни янгилаш, энергия йўқотишларини камайтириш, авариявий узилишлар сабабларини бартараф этиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш ишлари олиб борилаётгани қайд этилди.

 

Президент Энергетика вазирлигига тармоқда ягона ва самарали бошқарув тизимини шакллантириш, инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш ва куз-қиш мавсумига тайёргарликни тизимли ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

 

Бундан ташқари, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга электр таъминоти барқарорлигини ошириш ва инфратузилмани модернизация қилиш, Ўзенергоинспексияга эса энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, йўқотишларни қисқартириш ҳамда йирик истеъмолчиларни энергия аудитидан ўтказишни жадаллаштириш вазифалари юклатилди.

 

Давлат раҳбари барча чораларни манзилли ва аниқ ҳисоб-китоблар асосида амалга ошириш, аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқларини электр ва газ билан барқарор таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Учтепадаги чақнаш сабаблари ўрганилмоқда: прокуратура текширув олиб бормоқда

Учтепадаги чақнаш сабаблари ўрганилмоқда: прокуратура текширув олиб бормоқда

Ҳодисада бир киши жароҳатланган эди.

Мовароуннаҳрдан Ўмонгача: Ўзбекистон ислом цивилизацияси мероси бўйича халқаро мулоқот кўламини кенгайтирмоқда

Мовароуннаҳрдан Ўмонгача: Ўзбекистон ислом цивилизацияси мероси бўйича халқаро мулоқот кўламини кенгайтирмоқда

Маскатда Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги тарихий-маданий алоқаларга бағишланган халқаро симпозиум ўтказилди. Унда 250 нафарга яқин иштирокчи қатнашди.

Ўзбекистон пахтачилигида тарихий рекорд: илк бор 5 млн тоннадан ортиқ ҳосил етиштирилди

Ўзбекистон пахтачилигида тарихий рекорд: илк бор 5 млн тоннадан ортиқ ҳосил етиштирилди

Ҳосилнинг 85 фоизи 3 мингдан ортиқ замонавий пахта териш машинаси ёрдамида йиғиб олинган.

51 туп дарахт кесилди, 5 млрд сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди: қурилиш компаниясига чора кўрилди

51 туп дарахт кесилди, 5 млрд сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди: қурилиш компаниясига чора кўрилди

Шунингдек, 396 млн сўмлик зарарни қоплаш ва 5 100 туп кўчат экиш мажбурияти юклатилди.

Чиптасиз юриш ҳолатлари кўпайди: 6 кунда 2 152 та баённома расмийлаштирилди

Чиптасиз юриш ҳолатлари кўпайди: 6 кунда 2 152 та баённома расмийлаштирилди

Тошкентда 8 та автобус йўналиши назоратга олинди.

Белгиланган меъёр бузилди: Тошкент аэропортида 1 млрд сўмлик заргарлик буюмлари топилди

Белгиланган меъёр бузилди: Тошкент аэропортида 1 млрд сўмлик заргарлик буюмлари топилди

Аэропортда хориждан келган йўловчиларнинг юклари ва шахсий буюмлари текширилганда, жами 691 грамм заргарлик буюмлари аниқланди.

Тошкентда кўп қаватли уйда газ чақнаши юз берди: бир киши жароҳатланди

Тошкентда кўп қаватли уйда газ чақнаши юз берди: бир киши жароҳатланди

Ҳодиса оқибатида қўшни хонадоннинг эшик ва деразаларига зарар етган.

Фавқулодда вазият қурбонлари ва жабрланганларга моддий ёрдам: тўлов миқдорлари белгиланди

Фавқулодда вазият қурбонлари ва жабрланганларга моддий ёрдам: тўлов миқдорлари белгиланди

Авария, ёнғин, портлаш ва бошқа техноген фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган фуқаролар 30 кун ичида тегишли комиссияга мурожаат қилиши керак.