Ўзбекистон

Қашқадарёда янги қурилаётган кўприк балкаси қулаб тушди

Монтаж жараёнида краннинг бир томони олдин кўтарилгани сабаб балкага ортиқча юк тушиб, унинг синишига олиб келган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Қашқадарёда янги қурилаётган кўприк балкаси қулаб тушди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида қурилаётган кўприк балкаси бир томонга оғиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳолат юзасидан “Дарё”га изоҳ берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 6 август куни Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК жамғармаси иштирокидаги М-39 Олмаота—Бишкек—Тошкент—Шаҳрисабз—Термиз автомобиль йўлининг 1255–1315-километр қисмини реконструкция қилиш лойиҳаси доирасидаги қурилиш-монтаж ишлари вақтида юз берган.

 

Ҳодиса вақтида янги қурилаётган икки сатҳли қайрилиб олиш иншоотининг балкалари монтаж қилинаётган бўлган. Қўмита маълумотига кўра, краннинг бир томони олдин кўтарилгани сабабли балкага ортиқча юклама тушган ва натижада у синган.

 

Расмий изоҳда қайд этилишича, олдиндан зўриқтирилган бетон балкалар монтаж жараёнида лойиҳада кўзда тутилмаган юк шароитларига дуч келиши мумкин. Мазкур ҳолат лойиҳа доирасидаги қурувчи-консультант ташкилот томонидан ҳам тасдиқланган.

 

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, атроф-муҳитга ҳам зарар етмаган. Қурувчи ташкилот томонидан синган балка бўлаклари объект ҳудудидан олиб чиқилган.

 

Ҳозирда ҳодисанинг сабабларини аниқлаш бўйича лойиҳа муҳандис-маслаҳатчиси — Temelsu International Engineering Services Inc. мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас: Конституциявий суд қарор чиқарди

Шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туришга имкон берувчи норма Конституцияга мувофиқ эмас деб топилди.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

custom img

Қиммат нархда харид қилинган суюқ совун: Самарқандда 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағи талон-торож қилинган

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул шахслари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

custom img

200 минг долларгача: пул мукофотлари миқдори оширилди

Халқаро нуфузли шахмат мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик шахматчилар ҳамда уларнинг тренерлари учун бир марталик пул мукофотлари кўпайтирилди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"