Ўзбекистон

Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Дронлар ҳужуми оқибатида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган эди.

Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Россиянинг Татаристон Республикаси Нижнекамск шаҳрида 10 август куни содир бўлган дронлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар Вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Ҳужум оқибатида Нижнекамскдаги қурилиш корхонасида ишлаган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, яна бир қатор юртдошларимиз турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохоналарга жойлаштирилган эди.

 

Ўзбекистон Президентининг топшириғига мувофиқ тузилган Ҳукумат комиссияси томонидан ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадларини Ватанга олиб келиш, жабрланганларга тиббий ва бошқа зарур ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

 

Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Б. Асадов ҳамда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консули Н. Қосимов воқеа жойига бориб, маҳаллий масъул идоралар билан музокаралар ўтказган.

 

Кўрилган чоралар натижасида 12 август куни махсус авиарейс орқали ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди.

 

Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат билан боғлиқ барча масалаларни, жумладан, жабрланган фуқароларга зарур ёрдам кўрсатиш жараёнларини Россия томони билан ҳамкорликда назоратга олган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Татаристонда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди | Zamon.uz