Ўзбекистон

30 йил ўтиб, онахоннинг ёдига тушган ҳужжат: 1996 йилдаги ўлим факти суд орқали тасдиқланди

Сирдарёда беш кунлик чақалоқнинг 30 йил аввалги ўлими судда тасдиқланди.

30 йил ўтиб, онахоннинг ёдига тушган ҳужжат: 1996 йилдаги ўлим факти суд орқали тасдиқланди

Сирдарёда онахоннинг пенсия расмийлаштиришига 30 йил аввалги воқеа сабаб тўсиқ пайдо бўлди. Гап 1996 йилда беш кунлик бўлган вақтида вафот этган фарзандининг ўлими расмий қайд этилмагани ҳақида кетмоқда.

 

 

Оила учун оғир кечган ўша кунларда чақалоқнинг вафоти ФҲДЁ органларида расмийлаштирилмаган. Йиллар ўтиб, онахон пенсияга чиқиш учун ҳужжатларини тайёрлай бошлаганида эса 30 йил аввалги ҳолат яна кун тартибига чиқди.

 

Аввалига она Мирзаобод туман адлия бўлимига мурожаат қилди. Масала бу ерда ҳал этилмаганидан сўнг, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига фарзандининг ўлганлик фактини белгилаш ҳақида ариза билан мурожаат қилди.

 

30 йил аввалги воқеа қандай исботланди?

 

Суд мажлисида онахоннинг яқин қўшнилари ва қариндошлари гувоҳ сифатида иштирок этди. Улар 1996 йилда туғилган чақалоқ кўп яшамай, вафот этгани ҳамда унинг дафн маросимида шахсан иштирок этганликларини тасдиқлади.

 

 

Бундан ташқари, суд томонидан тегишли архив ва бошқа ҳужжатлар ҳам ўрганилди. Жумладан, Мирзаобод туман ободонлаштириш бошқармасига қарашли Хўжавали қабристонидан берилган маълумотнома, ФҲДЁ архиви ва туман ФҲДЁ бўлими томонидан берилган маълумотномалар иш материалларига қўшилди.

 

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг судьяси Музаффар Ўроловнинг айтишича, тўпланган далиллар, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва мавжуд ҳужжатларни баҳолаган суд 1996 йил 10 сентябрда онахоннинг фарзанди вафот этгани фактини белгилаш ҳақида қарор қабул қилди.

 

Шу тариқа, орадан 30 йил ўтиб, бир вақтлар расмийлаштирилмай қолган ўлим факти суд қарори билан тасдиқланди.

 

Бу ҳолат ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириш нақадар муҳим эканини яна бир бор кўрсатади. Бир пайтлар оила учун энг оғир дамларда эътибордан четда қолган ҳужжат йиллар ўтиб, пенсия расмийлаштириш каби муҳим масалада зарур далилга айланди.

 

30 йиллик вақт оралиғи ҳам ҳақиқатни тасдиқлашга тўсқинлик қилмади: архив маълумотлари, қабристон ҳужжатлари ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида онахоннинг фарзанди ҳақиқатдан ҳам вафот этгани суд томонидан қонуний тарзда белгилаб берилди.

 

Мўтабар Нурмуҳаммедова

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"