Жаҳон

Колумбияда кон портлаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Текширувдан аввал конда хавфсизлик талаблари бузилгани аниқланган ва унинг фаолиятини тўхтатиш ҳақида кўрсатма берилган.

Колумбияда кон портлаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

 

Колумбиянинг марказий Кундинамарка департаментидаги Кукунуба ҳудудида жойлашган конда портлаш содир бўлиб, олти кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Blu Radio департамент губернатори Хорхе Эмилио Рей Анхелга таяниб хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса Ла Рамада ҳудудидаги Эл Порвенир 1 конида юз берган. Портлашдан сўнг конда бўлган кончилар билан алоқа узилган.

 

Қутқарувчилар томонидан олиб борилган ишлар натижасида олти кончининг жасади топилган. Ҳодиса вақтида конда жами етти киши бўлган, улардан бири ўз кучи билан ташқарига чиқишга муваффақ бўлган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, кон портлашидан аввал Миллий кончилик агентлиги томонидан текширилган. Текширув давомида хавфсизлик талабларига риоя қилинмагани аниқланиб, камчиликлар бартараф этилгунга қадар кон фаолиятини тўхтатиш тўғрисида кўрсатма берилган.

 

Шунга қарамай, расмийларнинг маълум қилишича, кон фаолияти давом эттирилган бўлиши мумкин. Эндиликда мутахассислар портлаш сабабларини ва фаолиятни тақиқлаш ҳақидаги кўрсатмага қарамай, кончилик ишлари қандай давом этганини аниқлайди.

 

Кундинамарка губернатори ҳалок бўлган кончиларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

 

Эслатиб ўтамиз, 10 август куни Колумбияда 7,4 магнитудали кучли зилзила содир бўлган ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди.

custom img

«Мен бошқаларнинг ўлишига йўл қўя олмасдим»: Flydubai капитани ҳужум тафсилотларини айтди

Flydubai рейсида иккинчи учувчи томонидан ҳужумга учраган Смит Маччҳар Ҳиндистон Бош вазири билан суҳбатлашди.

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"