Ўзбекистон

Маъмурий судларда дастлабки эшитув жорий этилади

Судья дастлабки эшитувни ариза судга келиб тушган кундан бошлаб 20 кундан кечиктирмай ўтказиши керак.

Маъмурий судларда дастлабки эшитув жорий этилади


 
Ўзбекистонда маъмурий суд ишларини юритиш тартибига янги ўзгартиришлар киритилди. 14 август куни қабул қилинган ЎРҚ-1165-сон Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига фуқаролар ва тадбиркорларнинг иқтисодий ҳамда маъмурий судларга мурожаат қилишини енгиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.


 
Қонун билан маъмурий судларда дастлабки эшитув институти жорий этилди. У маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг қонунчиликка зид ва шахсларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан низолашиш тўғрисидаги ишларни суд муҳокамасига тайёрлаш босқичида ўтказилади.


 
Судья дастлабки эшитувни ариза судга келиб тушган кундан бошлаб 20 кундан кечиктирмай ўтказиши керак.


 
Дастлабки эшитув давомида судья аризачининг талабларини ва жавобгарнинг эътирозларини аниқлаштиради. Шунингдек, аризадаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради ҳамда тарафларга зарур далилларни тақдим этиш бўйича тушунтириш беради.


 Судья ишдаги талаблар ва далилларга дастлабки ҳуқуқий баҳо ҳам беради. Бу босқич ишни асосий суд муҳокамасига пухта тайёрлаш имконини беради.


 
Дастлабки эшитув якунида суд аризани кўрмасдан қолдириш, келишув битимини тасдиқлаш ёки ишни суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисида ажрим чиқаради.


 
Қонун билан маъмурий судларнинг ваколатлари ҳам кенгайтирилди. Жумладан, судлар маъмурий ишларни кўриш давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолларда тегишли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқиши белгиланди.


 
Қонунда фуқаролар ёки тадбиркорлар устидан шикоят қилаётган маъмурий орган мансабдор шахсининг суддаги иштироки масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Яъни қарори, ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан низолашилаётган маъмурий органнинг мансабдор шахси ёки унинг вакили суд жараёнида иштирок этиши назарда тутилади. Узрсиз сабаб билан судга келмаган мансабдор шахсга нисбатан суд томонидан тегишли процессуал чоралар, жумладан суд жаримаси қўлланиши мумкин.


 
Бундан ташқари, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга ишончнинг ҳуқуқий ҳимояси принципи киритилди.


 
Қонуннинг асосий мақсади фуқаролар ва тадбиркорларнинг суд орқали ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, маъмурий низоларни кўриб чиқиш самарадорлигини ошириш ҳамда одил судловга эришиш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Маъмурий судларда дастлабки эшитув жорий этилади | Zamon.uz