Ўзбекистон

Россияда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг 6 фарзанди ватанга қайтарилди

Фуқаронинг ҳужжатлари йўқлиги сабабли у ва фарзандлари вақтинча сақлаш муассасаларидa бўлган.

Россияда оғир аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг 6 фарзанди ватанга қайтарилди

Санкт-Петербургда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ва унинг олти нафар фарзандининг ватанга қайтишига ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Миграция агентлиги вакиллари билан ҳамкорликда М.М. ва унинг фарзандларига кўмаклашган.

 

Аввалроқ фуқаро ва унинг фарзандларида шахсини тасдиқловчи ҳамда Россиядан чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар бўлмаган. Шу сабабли М.М. Россиядаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш муассасасига, унинг олти нафар фарзанди эса “Транзит” болалар ижтимоий бошпанасига жойлаштирилган.

 

Фарзандларидан узоқ вақт ажралиб қолишининг олдини олиш мақсадида зарур ҳужжатлар қисқа муддатда расмийлаштирилган.

 

Шундан сўнг М.М. ва унинг олти нафар фарзанди “Санкт-Петербург – Самарқанд” авиақатнови орқали Ўзбекистонга қайтарилган.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"