Ўзбекистон

Туркияда 10 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси шубҳали пул ўтказмалари бўйича тергов қилинмоқда

Уларнинг айримлари суд қарорига асосан жазони ижро этиш муассасасида, айримлари эса депортация марказида сақланмоқда.

Туркияда 10 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси шубҳали пул ўтказмалари бўйича тергов қилинмоқда

Туркиянинг Айдин вилоятида Ўзбекистон фуқаролари банк карталари орқали амалга оширилган шубҳали пул ўтказмалари билан боғлиқ ҳолат юзасидан тергов қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

 

Туркия Ички ишлар вазирлигининг тегишли тузилмаларидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, ҳозирда 10 нафарга яқин Ўзбекистон фуқаросига нисбатан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Қайд этилишича, уларнинг айримлари суд қарорига асосан жазони ижро этиш муассасасида, айримлари эса депортация марказида сақланмоқда. Яна бир қисми мамлакат ҳудудидан чиқмаслик шарти билан озод қилинган ва уларга нисбатан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Фуқароларга нисбатан қўлланаётган ҳуқуқий чоралар уларнинг ҳолатга алоқадорлик даражаси, банк ҳисобварақлари орқали ўтказилган маблағлар миқдори ҳамда тергов давомида аниқланаётган бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб белгиланмоқда.

 

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси вазиятни Туркиянинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш доирасида зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Бош консулхона фуқароларни банк карталари, ҳисоб рақамлари ва мобил банк хизматларини бегона шахсларга бермасликка, шунингдек, келиб чиқиши номаълум маблағларни қабул қилмаслик ва ўтказмасликка чақирди.

 

Қайд этилишича, банк картаси ёки ҳисоб рақамини бошқа шахслар фойдаланиши учун бериш, шунингдек, келиб чиқиши номаълум маблағларни ўтказишда воситачилик қилиш Туркия қонунчилигига кўра жиддий ҳуқуқий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"