Жаҳон

Россия ва Украина 103 нафардан ҳарбий асирни алмашди

Украина ҳарбий разведкаси навбатдаги алмашинув ҳам ой охиригача амалга оширилиши кутилаётганини маълум қилди.

Россия ва Украина 103 нафардан ҳарбий асирни алмашди

Россия ва Украина 103 нафардан ҳарбий асирни алмашди. Бу ҳақда ҳар икки томон расмийларига таяниб, Reuters хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Украина ҳарбий разведкаси ой охиригача яна бир асирлар алмашинуви ўтказилиши кутилаётганини билдирган.

 

Россия 2022 йилда Украинага бостириб кирганидан буён томонлар мунтазам равишда ҳарбий асирларни алмашиб келмоқда. Шу билан бирга, урушни якунлаш бўйича келишув шартлари юзасидан Киев ва Москва ўртасидаги позициялар ҳамон бир-биридан кескин фарқ қилади.

 

Украина Президенти Володимир Зеленскийнинг Телеграмъдаги саҳифасида қайд этилишича, Россиядан қайтарилган украиналик ҳарбийлар орасида Қуролли Кучлар, Давлат чегара хизмати ва Миллий гвардия хизматчилари бор.

 

Россия томонидаги алмашинув ҳақида эса Интерфакс агентлиги Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

 

Уч йил давомида асирликда бўлган 29 ёшли украиналик Дмйтро Reuters агентлигига уйига қайтганидан хурсандлигини айтди. У ҳали ҳам асирликда қолаётган ҳарбийларнинг оилаларини умидни йўқотмасликка чақирди.

 

28 ой давомида асирликда бўлган 43 ёшли украиналик ҳарбий Антон Тимосенко эса асирлик даврида улар учун энг муҳим нарса қариндошларидан келган хатлар бўлганини айтди. Ҳар икки ҳарбий ҳам урушнинг қайси ҳудудларида жанг қилгани ҳақида маълумот бермаган.

 

Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Олег Ивашченко навбатдаги алмашинув ой охиригача амалга оширилиши кутилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, кейинги алмашинувда узоқ вақт давомида асирликда сақланган ҳарбийлар, жумладан, урушнинг дастлабки босқичида Россия қамал қилган Мариупол шаҳри мудофаасида қатнашган украиналик ҳимоячиларни қайтариш кутилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.