Жаҳон

Тенге 2026 йилда Европа ва Осиёдаги энг кучли валютага айланди

Халқаро инвесторларнинг Қозоғистон давлат облигацияларига қизиқиши ортиши фонида тенге 2026 йилда АҚШ долларига нисбатан 9,7 фоизга мустаҳкамланди.

Тенге 2026 йилда Европа ва Осиёдаги энг кучли валютага айланди

Қозоғистоннинг миллий валютаси — тенге 2026 йил бошидан буён АҚШ долларига нисбатан 9,7 фоизга мустаҳкамланиб, Европа ва Осиёдаги энг яхши натижа кўрсатган валютага айланди. Financial Times буни мамлакат ички давлат облигацияларига хорижий инвесторлар қизиқишининг кескин ошиши билан изоҳламоқда.

 

Июнь ойига келиб, хорижий инвесторларнинг тенге деноминациясидаги давлат облигацияларига киритган маблағи 5 миллиард долларга етган. Бир йил аввал бу кўрсаткич қарийб 2 миллиард долларни ташкил этган.

 

Инвесторларни, аввало, Қозоғистондаги юқори фоиз ставкалари жалб қилмоқда. Июль ойида мамлакат Марказий банки базавий ставкани 16,75 фоизгача пасайтирган. Шу билан бирга, йиллик инфляция 2025 йил сентябридаги қарийб 13 фоиздан 2026 йил июнида 10 фоиз атрофида бўлган.

 

ING бош иқтисодчиси Дмитрий Долгиннинг таъкидлашича, тенгенинг жорий йилдаги мустаҳкамланиши савдо оқимларидан кўра капитал оқими билан кўпроқ боғлиқ. Қозоғистоннинг ички давлат облигацияларини Euroclear халқаро клиринг тизими орқали ҳисоб-китоб қилиш имкониятини яратиш режаси ҳам хорижий инвесторлар учун бозорни янада қулайлаштирмоқда.

 

Қозоғистон ҳукумати, шунингдек, миллий валютадаги давлат облигацияларини JPMorgan'нинг ривожланаётган мамлакатлар облигацияларини қамраб олувчи GBI-EM индексига киритишга интилмоқда. Бу мамлакатнинг халқаро инвесторлар учун жозибадорлигини янада ошириши мумкин.

 

Тенгенинг мустаҳкамланиши мамлакат нефть экспортига босим кучайган бир пайтда юз бермоқда. Россиянинг Қора денгиз соҳилидаги нефть терминали орқали Қозоғистон нефтининг катта қисми экспорт қилинади. Ёз ойларида ушбу йўналишда юз берган ҳужумлар экспорт жараёнларига халақит берган. Шунга қарамай, инвесторлар Қозоғистонни Россияга муқобил энергия ишлаб чиқарувчи давлат сифатида ҳам кўрмоқда.

 

Қозоғистоннинг инвестициявий кредит рейтингига эгалиги ҳам инвесторлар учун муҳим омил ҳисобланади. Goldman Sachs эксперти Клеменс Графнинг фикрича, хорижий капиталнинг мамлакатга қизиқиши фақат нефть нархларига боғлиқ эмас.

 

Мамлакатга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими ҳам ошган. 2026 йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 6,3 миллиард долларни ташкил этган. 

 

Ҳукумат нефтдан ташқари даромадларни кўпайтириш учун Қозоғистонни Хитойдан Европага юк ташиш йўналишидаги муҳим транзит марказига айлантиришни ҳам режалаштирмоқда.

 

Август ойида Қозоғистон Нвидиа ва Фиребирд компаниялари билан мамлакатда маълумотларни қайта ишлаш марказларини қуришга қаратилган 10 миллиард долларлик келишув имзолаган. Мутахассислар бундай лойиҳалар ҳам мамлакатга хорижий капитал оқимини кучайтириши ва тенге курсини қўллаб-қувватлаши мумкинлигини қайд этмоқда.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

14 нафар ҳарбийнинг ўлими: Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари собиқ бош қўмондони ҳибсга олинди

У хизматга бепарволикда гумон қилиниб ҳибсга олинган.