Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Cингапурнинг Катта вазирини қабул қилди

Томонлар икки томонлама алоқаларни, инвестициявий ҳамкорликни ҳамда Cингапур тажрибасини Ўзбекистонда жорий этишни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди.

Шавкат Мирзиёев Cингапурнинг Катта вазирини қабул қилди



Шавкат Мирзиёев 28 август куни Cингапур Республикасининг Катта вазири Ли Сянь Лун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.



Мулоқот аввалида Ли Сянь Лун Cингапур Президенти Тарман Шанмугаратнам ва Бош вазири Лоуренс Вонгнинг самимий саломи ҳамда эзгу тилакларини етказди.



Томонлар сиёсий мулоқот ва икки томонлама алоқалар изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Товар айирбошлаш ҳажми ва қўшма корхоналар сони ҳам жадал ўсмоқда. Cингапурнинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестициялари қарийб 2 миллиард долларни ташкил этган.



Cингапур ишбилармонларининг Ўзбекистондаги инвестициявий фаолиятини янада кенгайтириш режалари қўллаб-қувватланди. Савдо, инвестициялар, технологиялар трансфери, давлат бошқарувини модернизация қилиш, инсон капиталини ривожлантириш ва рақамлаштиришни қамраб олувчи стратегик ва инновацион шериклик бўйича ўрта муддатли қўшма дастур ишлаб чиқишга келишиб олинди.



Шунингдек, Ўзбекистондаги махсус иқтисодий зоналарни такомиллаштириш, Тошкент халқаро молия маркази ва рақамли банк тизимини ривожлантиришда Cингапур тажрибасидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.



Cингапур олий таълим муассасаларининг Ўзбекистондаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш давом эттирилиши билдирилди.



Учрашувда юқори даражада эришилган келишувларни амалга оширишни мувофиқлаштириш мақсадида сиёсий ва иқтисодий тузилмалар ўртасида мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.



Шунингдек, Ўзбекистоннинг БМТнинг Медиация тўғрисидаги Cингапур конвенциясига қўшилгани олқишланди. Халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро қўллаб-қувватлаш ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой парламенти раиси билан учрашди

Учрашувда транспорт, савдо, таълим ва маданият соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан табриклади

Зеленский Ўзбекистон билан анъанавий дўстликни юксак қадрлашини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси делегациясини қабул қилди

Учрашув якунида икки мамлакат ишбилармонлик миссияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди.

custom img

Ўзбекистон ТИВ Украинани мустақиллик куни билан табриклади

“Украинадаги барча дўстларимизни Мустақиллик куни билан самимий табриклаймиз!” – дейилади вазирликнинг Х'даги саҳифасида.

custom img

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга анъанавий ўзбек айвонларини совға қилди

Доналд Трамп уларни Америка халқи номидан қабул қилган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Президент Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида қатнашиш учун Бухоро шаҳрига борди.

custom img

Илҳом Алиев рафиқаси билан Бухорога жўнаб кетди

Олий мартабали меҳмонни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери, Тошкент шаҳар ҳокими ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон раҳбари Тоқаевни Қозоғистон тарихида илк бор бир палатали Қурултойга сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"