Ҳиндистон Бош вазири Кўксаройда тантанали кутиб олинди
Олий даражадаги музокаралар бошланди.

Кўксарой қароргоҳида давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модини тантанали кутиб олиш маросими бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлат мадҳиялари янгради.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.








