Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири тор ва кенгайтирилган доирада музокара ўтказди

Ҳар бир устувор йўналиш бўйича тегишли “йўл хариталари” ишлаб чиқилади.

Ўзбекистон Президенти ва Ҳиндистон Бош вазири тор ва кенгайтирилган доирада музокара ўтказди

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг музокаралари бўлиб ўтди.

 

 

Учрашув аввалида Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклаб, халққа тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.

 

Ўзбекистон – Ҳиндистон стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Фаол ва самарали мулоқотлар турли даражаларда давом этаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

 

 

Ўтган йил якунларига кўра, товар айирбошлаш ҳажми илк бор 1 миллиард доллардан ошди. Сўнгги йилларда қўшма корхоналар сони етти баробарга кўпайди. Икки мамлакат ўртасида ҳафтасига 14 та тўғридан-тўғри парвозлар амалга оширилмоқда.

 

Таълим соҳасидаги ҳамкорлик кенгайиб бормоқда. Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг тўртта университети фаолият юритмоқда.

 

 

Маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда Лал Баҳодур Шастри номидаги Ҳинд маданияти маркази ва Маҳатма Ганди номидаги Ҳиндшунослик маркази муҳим ўрин тутмоқда.

 

Ўзбекистонда йога тобора оммалашиб бораётгани ва ушбу соҳадаги ҳамкорлик фаол ривожланаётгани қайд этилди.

 

Мазкур ташриф тарихий аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига олиб чиқишда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

 

Бу Ўзбекистон – Ҳиндистон муносабатларида янги босқични бошлаб бериши ва барча устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратиши қайд этилди.

 

Томонлар сиёсий мулоқот ва алмашинувларни барча даражаларда, шу жумладан, парламентлардаги дўстлик гуруҳлари, Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши доирасида фаоллаштиришга келишиб олдилар.

 

Ҳамкорликни самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасида мувофиқлаштирувчи механизмни таъсис этиш кўзда тутилди.

 

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 

Томонлар ўзаро савдо ҳажмини бир неча баробар ошириш учун катта салоҳият мавжудлигини қайд этиб, 2030 йилга қадар товар айирбошлашни 5 миллиард долларга етказиш бўйича зарур чораларни кўришга келишиб олдилар.

 

Саноат кооперациясини кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳиндистоннинг етакчи компаниялари билан энергетика, электротехника, металлургия, муҳим минераллар, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва заргарлик саноатида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юқори баҳоланди.

 

Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтилди. Андижон вилояти ва Гужарат штати, Фарғона вилояти ва Ҳаряна штати, Самарқанд вилояти ва Агра ўртасида яқин шериклик алоқалари йўлга қўйилгани қайд этилди.

 

Бундан ташқари, томонлар маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Маданият кунлари, концертлар, кўргазмалар, форумлар ва кинофестивалларни мунтазам ўтказиб бориш бўйича келишувга эришилди. Ташриф доирасида Маданий алмашинув бўйича беш йиллик дастурни имзолаш кўзда тутилган.

 

Музокаралар давомида халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 

Етакчилар халқаро тузилмалар доирасидаги самарали ҳамкорликни мамнуният билан қайд этдилар. Томонлар БМТ, ШҲТ, BRICS ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида илгари сурилаётган ташаббусларни ўзаро қўллаб-қувватлаш амалиётини изчил давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.

 

Учрашув якунида вазирлик ва идоралар раҳбарларига қўшма лойиҳа ва дастурларнинг фаол илгари сурилишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳар бир устувор йўналиш бўйича аниқ механизмлар, масъул ижрочилар ва амалга ошириш муддатларини ўз ичига олган тегишли “йўл хариталари” ишлаб чиқилади.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири “Олий даражали Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Мазкур мукофот икки халқ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришига ишонч билдирилди.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

“Ойдин деҳқон бозори”да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда. Жароҳатланганлар йўқ.

custom img

Ҳалок бўлган қутқарувчининг оиласи эътиборсиз қолмади: 3 хонали уй берилди

Янги хонадоннинг калити хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган қутқарувчининг яқинларига топширилди.

custom img

31 август учун ўқитувчиларнинг иш ҳақидан пул ушлаб қолинмайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.

custom img

Ҳиндистон Бош вазири "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюрди

Нарендра Моди Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

custom img

Қиймати 400 БҲМдан ошадиган товарлар учун нақд пулда тўлов қилиб бўлмайди

Аввал мазкур чеклов қиймати 25 млн сўм этиб белгиланганди.

custom img

Қонунчиликдаги бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар тадбиркор фойдасига ҳал қилинади

Давлат органи аксини исботламагунча тадбиркор қонунчиликка мувофиқ ҳаракат қилган деб ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"