Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати рекордлари қайд этилди
30 август куни айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати бўйича рекорд кўрсаткичлар янгиланди.

30 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати бўйича аввалги йиллардаги рекорд кўрсаткичлар такрорланди ва янгиланди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Самарқанд шаҳрида максимал ҳаво ҳарорати 38°C га етиб, ушбу сана учун 1937 йилда қайд этилган кўрсаткични такрорлади. Сирдарё вилоятида эса ҳарорат 38,1°C ни ташкил этиб, 2025 йилдаги рекорд кўрсаткичга тенг бўлди.
Навоий шаҳрида 30 август куни ҳаво 40,5°C гача исиб, 2010 йилда қайд этилган 38°C лик кўрсаткичдан ошди.
Бухоро шаҳрида эса максимал ҳарорат 39,3°C ни ташкил этиб, 1945 йилдаги рекорд кўрсаткич такрорланди.








