Жаҳон

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

 

АҚШ маъмурияти хорижий давлат хизматчиларининг фарзандларига туғилиш орқали мамлакат фуқаролигини беришни чеклашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Ички хавфсизлик департаментининг 4 cентябр куни Федерал реестрда эълон қилинган билдиришномасида маълум қилинган.

 

Департаментнинг билдиришномасига кўра, амалдаги тартибда АҚШ ҳудудида туғилган хорижий дипломатларнинг фарзандлари дипломатик мақом сабабли автоматик равишда АҚШ фуқаролигини олмайди. Шу билан бирга, улар қонуний доимий резидент сифатида рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга.

 

Янги ёндашувни камида бир нафар ота-онаси хорижий давлат хизматчиси бўлган, туғилган пайтда ота-онасининг ҳеч бири АҚШ фуқароси бўлмаган болаларга ҳам татбиқ этиш таклиф қилинмоқда.

 

Департамент хорижий давлат хизматчилари қаторига дипломатлардан ташқари, хорижий элчихоналар ва консулликларнинг айрим ходимлари, шунингдек, айрим халқаро ташкилотлар вакилларини ҳам киритмоқда.

 

Мазкур қоидалар 4 cентябрдан кучга кириши кўзда тутилган эди. Бироқ ҳозирча АҚШда фуқаролик бериш амалиётига ўзгартириш киритилмайди.

 

Бунга сабаб — 2 cентябр куни Мериленд штатидаги федерал округ суди Президент Доналд Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклашга қаратилган тегишли фармонини вақтинча тўхтатиб қўйгани. Суд мазкур фармон АҚШ Олий судининг аввалги қарорига зид бўлиши мумкинлигини қайд этган.

 

Аввалроқ, июнь ойида АҚШ Олий суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклашга қаратилган бошқа фармони бўйича ҳам қарор чиқарган эди.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.