Жаҳон

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

 

АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонига қиймати қарийб 5 миллиард долларга тенг JDAM-ER узоқ масофага учадиган аниқ бошқариладиган ўқ-дорилар ва уларга тегишли ускуналарни сотишни маъқуллади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

АҚШ Давлат департаменти баёнотида таъкидланишича, таклиф этилаётган савдо Саудия Арабистонининг ҳаво мудофааси салоҳиятини кучайтириш, минтақадаги мавжуд ва келажакдаги таҳдидларга қарши туриш ҳамда АҚШ ва Форс кўрфази минтақасидаги бошқа ҳамкорлар қўллайдиган тизимлар билан ўзаро ҳамкорликни яхшилашга хизмат қилади.

 

Департамент мазкур келишув АҚШнинг ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлик мақсадларига ҳам мос келишини билдирган.

 

Саудия Арабистони жами 10 мингта JDAM-ER ўқ-дориси ва йўналтирувчи тўпламларни сўраган. Улар орасида 227 килограммлик 5 мингта ва 907 килограммлик яна 5 мингта авиабомба мавжуд.

 

JDAM-ER — анъанавий бомбаларни GPS орқали бошқариладиган юқори аниқликдаги ўқ-дориларга айлантириш имконини берувчи тизим бўлиб, очиладиган қанотлар ва бошқариладиган дум қисмига эга. Унинг учиш масофаси 75 километргача етиши мумкин.

 

Келишув бўйича бош пудратчи сифатида Boeing кўрсатилган.

 

Шунингдек, АҚШ Давлат департаменти Саудия Арабистонига қарийб 750 миллион долларга AGT-1500 двигателларини сотиш имкониятини ҳам маъқуллаган. Мазкур маҳсулотларни Honeywell етказиб бериши кўзда тутилган.

 

Бироқ JDAM-ER ўқ-дориларини Саудия Арабистонига сотиш бўйича келишув ҳали якуний кучга киргани йўқ. АҚШ Давлат департаменти бу ҳақда Конгрессни хабардор қилган ва битим қонунчилар томонидан кўриб чиқилиши керак.

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

Уруш давом этмоқда: Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

2022 йил февралидан бери амал қилиб келаётган ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддати навбатдаги бор узайтирилмоқда.

АҚШ Эронга зарба беришга 96 соатда тайёр бўлиши мумкин — СNN

АҚШ Эронга зарба беришга 96 соатда тайёр бўлиши мумкин — СNN

Пентагон энергетика, ҳарбий ва ядровий объектларига эҳтимолий зарбалар учун нишонлар рўйхатини ишлаб чиқмоқда.

Ноқонуний йўловчи ташиш можароси: Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

Ноқонуний йўловчи ташиш можароси: Жанубий Кореяда ўзбекистонлик эркак такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

Ҳайдовчини калтаклашда гумонланаётган 30 ёшлардаги Ўзбекистон фуқаросининг шахсини видеокузатув ёзувлари орқали аниқлаган.

Starlink тизими ҳужумлар учун ишлатилмаслиги керак — Маск

Starlink тизими ҳужумлар учун ишлатилмаслиги керак — Маск

Унинг фикрича, сунъий йўлдошларнинг йўқ қилиниши космосда катта миқдордаги чиқиндилар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Эрон Исроил сайловлари арафасида ҳужум уюштириши мумкин — Нетаняху

Эрон Исроил сайловлари арафасида ҳужум уюштириши мумкин — Нетаняху

Исроил бош вазири эҳтимолий ҳужумга кучли жавоб қайтарилишини билдирди.

“Тинчлик келишуви бўлмаса, 200 фоизлик бож” — Трамп

“Тинчлик келишуви бўлмаса, 200 фоизлик бож” — Трамп

АҚШ президенти тарифлар саккизта можарони тугатишга ёрдам берганини айтиб, бу ёндашувни Россия ва Украинага нисбатан ҳам қўллаш мумкинлигини билдирди.

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Исроилда норозилик: минглаб одам Нетаньяху ҳукуматига қарши намойишга чиқди

Намойишчилар 2023 йил 7 октябрь кунги ҲАМАС ҳужуми юзасидан мустақил тергов ўтказилишини ва масъулларни жавобгарликка тортишни талаб қилди.

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

Хитой АҚШ университетларида 80 та тарғибот гуруҳини ташкил этган — Пит Ҳегсет

АҚШ Мудофаа вазирлиги ушбу тузилмаларни миллий хавфсизликка таҳдид солувчи ташкилотлар рўйхатига киритган.