Жаҳон

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда


АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ва Украина ўртасидаги урушни тугатиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни қайта жонлантириш учун махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жаред Кушнерни икки давлатга юбормоқда. Улар Россия ва Украина раҳбарияти билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган. Бу ҳақда СNN хабар берди.


 
Уиткофф ва Кушнер аввал Москвага бориб, Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши, шундан сўнг Киевга йўл олиши кутилмоқда. Бу Уиткофф ва Кушнернинг АҚШнинг Трамп маъмурияти даврида Украинага илк ташрифи бўлади. СNN маълумотига кўра, Россияга сафар 5 cентябр, Киевга ташриф эса 6 cентябрга режалаштирилган.


 
Трамп музокаралар учун “аниқ таклиф” мавжудлигини билдирган, бироқ унинг мазмуни ҳақида батафсил маълумот бермаган. Уиткофф аввал ҳам Россияга бир неча бор бориб, Путин билан музокаралар ўтказган. Кушнер эса Трамп маъмуриятининг дипломатик саъй-ҳаракатларида фаол иштирок этиб келмоқда.


 
Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ вакилларининг Киевга ташрифини тасдиқлаган. У музокараларни мазмунли ва амалий ўтказиш муҳимлигини таъкидлаб, Россияни ҳам учрашувлар вақтида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга чақирган.


 “Биз томондан ҳаво ҳужумлари бўлмайди, Россия ҳам музокаралар давомида ўз ҳужумларини тўхтатиши керак”, деган Зеленский.


 
Қайд этилишича, Россия президенти Владимир Путин Украина ҳудудининг катта қисмини топшириш, НАТОга қўшилиш режасидан воз кечиш ва Украина армияси салоҳиятини кескин қисқартириш каби талабларини ўзгартирмаган.


 
АҚШнинг янги дипломатик ташаббуси урушни якунлаш бўйича музокараларни қайта бошлашга қаратилган. Бироқ томонларнинг асосий талабларида ҳозирча сезиларли яқинлашув кузатилмаган.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.