Жаҳон

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

5–8 сентябрь давом этадиган сулҳ АҚШ вакилларининг Россия ва Украина ташрифлари арафасида жорий этилиши кутилмоқда.

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

 

Украина Қуролли Кучларига 5 сентябрь соат 00:00 дан 8 сентябрь соат 23:59 гача алоқа чизиғи бўйлаб сулҳга риоя қилиш буюрилгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда “Украинска Правда” нашри ўз манбаларига таяниб хабар қилган.

 

Нашр маълумотларига кўра, уч кунлик сулҳ қуруқлик, ҳаво ва денгиздаги ҳарбий ҳаракатларга тааллуқли бўлади. Олий Рада депутати Алексей Гончаренко ҳам Украина Қуролли Кучлари тегишли буйруқ олганини маълум қилган.

 

Бундан аввал Украина президенти Владимир Зеленский америкалик музокарачилар мамлакатда бўладиган даврда Россия ҳудудига ҳаво ҳужумларини тўхтатиш ҳақида баёнот берган эди.

 

АҚШ президентининг махсус элчилари Стив Виткофф ва Жаред Кушнернинг 5–6 сентябрь кунлари Москва ва Киевга ташриф буюриши кутилмоқда. АҚШ томони мазкур ташрифлар доирасида Россия ва Украина ўртасидаги можарони ҳал этиш бўйича ташаббусларни муҳокама қилишни режалаштираётгани айтилган.

 

Шу билан бирга, сулҳнинг жорий этилиши юзасидан дастлаб расмий тасдиқ бўлмагани ҳақида ҳам хабарлар берилган. Россия томони эса Зеленскийнинг аввалги сулҳ ташаббусларини танқид қилиб, уларни можарони тўлиқ ҳал этишга қаратилмаган деб баҳолаган.

 

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Украина билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини яна бир бор билдирган.

“Сизлар 7,5 миллион кишисиз, мен эса биттаман” — Садир Жапаров

“Сизлар 7,5 миллион кишисиз, мен эса биттаман” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти кунига атиги тўрт соат ухлаши ва қолган 20 соатини иш билан ўтказишини маълум қилди.

“Яна иккита урушни тугатишга яқинмиз” — Трамп

“Яна иккита урушни тугатишга яқинмиз” — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина ўртасидаги уруш якунига яқинлашаётганини таъкидлади.

Тўрт йиллик сукунатдан кейин зиддият кучайди: Ар-Риёдда портлашлар эшитилди

Тўрт йиллик сукунатдан кейин зиддият кучайди: Ар-Риёдда портлашлар эшитилди

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳусийлар учирган баллистик ракетани уриб туширган.

Хитойда 7 магнитудали зилзила: камида 16 киши ҳалок бўлди

Хитойда 7 магнитудали зилзила: камида 16 киши ҳалок бўлди

339 та оиланинг уйи вайрон бўлган, қутқарув ишлари давом этмоқда.

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Бу вирус одамда илк бор аниқланган ҳолат бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, беморга у майда қон сўрувчи ҳашарот чақиши орқали юққан.

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Мамлакат шарқида яна тўртта дрон уриб туширилган.

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Эҳтимолий ҳужумларда ядровий иншоотлар, энергетика инфратузилмаси, ракета ва дрон арсеналлари нишонга олиниши мумкин.

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Фолбиндан мижозгача назоратда: махсус рўйхат шакллантирилмоқда

Ички ишлар вазирлиги фолбинлар, сеҳргарлар, фоҳишалар, уларнинг мижозлари ва оила аъзоларини махсус маълумотлар базасига киритиб, доимий мониторинг қилишни бошлади.