Сиёсат

Марказий Осиё давлатлари президентлари Сеулда учрашади

16 сентябрь куни Сеулда Жанубий Корея ва Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари иштирокида илк саммит ўтказилади.

Марказий Осиё давлатлари президентлари Сеулда учрашади



Жанубий Корея президенти Ли Же Мён Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари иштирокидаги мазкур саммитни ўтказади. Бу ҳақда Reuters хабар берди. 



Саммитда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этади. Учрашувда савдо, инвестициялар, энергетика, муҳим фойдали қазилмалар ва таъминот занжирлари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.



Жанубий Корея президенти саммит олдидан, 14–16 сентябрь кунлари Марказий Осиёнинг ҳар бир давлати раҳбари билан алоҳида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.



Ли Же Мённинг таъкидлашича, саммит Жанубий Корея ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатларни давлат раҳбарлари даражасидаги кўп томонлама ҳамкорлик тизимига олиб чиқишга хизмат қилади. Сеул бу орқали минтақа билан иқтисодий ва стратегик алоқаларни янада мустаҳкамлашни кўзламоқда.



Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, саммит 16–17 сентябрь кунлари ўтказилади. Томонлар тайёргарлик жараёнида келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари ҳамда саммит якунлари бўйича ҳужжатларни муҳокама қилган.



Саммит Сеулнинг Марказий Осиё билан иқтисодий, энергетика ва инфратузилма соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган сиёсати доирасидаги муҳим тадбирлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов икки томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

Президент Туркманистонда ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилиб, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Марказий Осиё давлатлари президентлари Сеулда учрашади | Zamon.uz