Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Никол Пашинян билан телефон орқали гаплашди

Президент Бош вазир билан суҳбатда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Тинчлик шартномасини тез фурсатда имзолаш борасидаги саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.

Шавкат Мирзиёев Никол Пашинян билан телефон орқали гаплашди

 

Шавкат Мирзиёев 11 сентябрь куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди.

 

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Арманистон ўртасидаги муносабатларни, хусусан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Томонлар саноат кооперацияси доирасида янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш муҳимлигини қайд этдилар.

 

Шунингдек, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказни боғловчи логистика ва транспорт йўлакларини ривожлантириш орқали минтақалараро ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Шавкат Мирзиёев Арманистон ва Озарбайжон ўртасида минтақавий барқарорлик ва тараққиёт учун муҳим аҳамиятга эга Тинчлик шартномасини тез фурсатда имзолаш борасидаги саъй-ҳаракатларни юксак баҳолади.

 

Мулоқотда, шунингдек, икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар режаси, жумладан, БМТ ва МДҲ доирасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “ROX Group” компанияси асосчисини қабул қилди

Учрашувда амалдаги ва янги лойиҳаларни “йўл харитаси” асосида жадаллаштиришга келишилди.

custom img

Марказий Осиё давлатлари президентлари Сеулда учрашади

16 сентябрь куни Сеулда Жанубий Корея ва Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари иштирокида илк саммит ўтказилади.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия Президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар

Тадбирда икки мамлакатнинг 200 нафардан зиёд расмий ва ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

custom img

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.

custom img

Белградда Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Сербия 2026–2028 йилларга мўлжалланган саноатда шерикликни ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилди.

custom img

Сербияда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Маросимдан сўнг икки давлат раҳбарлари олий даражадаги музокараларни бошлади.

custom img

Ўзбекистон Президенти шарафига Сербияда расмий қабул маросими бўлиб ўтди

Ташриф шарафига “Кула Белград” биноси Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Сербияга жўнаб кетди

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва бизнес-форум ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"