Маданият

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди

Ўзбекистон ва Буюк Британия мусиқа санъати, таълими ва индустрияси соҳаларида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишувларга эришди.

Ўзбек оҳанглари Лондон саҳналарида: янги мусиқий ҳамкорликка старт берилди


Лондонда Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков Буюк Британия Мусиқа индустрияси уюшмаси (UK Music) раҳбари Tom Kiehl билан учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни, хусусан, мусиқа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Учрашувда Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Равшан Усмонов ҳам иштирок этди.



Мулоқот давомида Британиянинг мусиқа бозорини бошқариш, овоз ёзиш саноати ва замонавий мусиқа менежменти бўйича илғор тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, мусиқачилар, продюсерлар ва овоз муҳандислари учун британ мутахассислари иштирокида тренинг ҳамда маҳорат дарсларини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.



Мусиқа индустриясини рақамлаштириш, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва стриминг платформалари билан самарали ишлаш бўйича ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, икки мамлакат ижодкорлари иштирокида қўшма фестиваллар, гастроль сафарлари ва халқаро мусиқа лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.



Сафар доирасида Озодбек Назарбеков Лондондаги Royal College of Music (RCM) раҳбари Kevin Porter билан ҳам учрашди. Томонлар олий мусиқа таълимини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий ва жаҳон мумтоз мусиқасини халқаро миқёсда тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилди.



Музокаралар якунида Ўзбекистон Давлат консерваторияси ва RCM ўртасида тўғридан-тўғри англашув меморандумини имзолаш, талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди



Шунингдек, RCM профессорларини Ўзбекистондаги консерватория ва ихтисослаштирилган мусиқа мактаб-интернатларида маҳорат дарслари ўтказиш учун жалб этиш, ўзбекистонлик ёш педагогларнинг Лондонда малака ошириши ва амалиёт ўташи учун имконият яратиш режалаштирилмоқда.



Иқтидорли ёш мусиқачиларга RCMнинг бакалавриат ва магистратура дастурларида “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда махсус грантлар асосида таҳсил олиш имкониятларини яратиш бўйича ҳамкорлик қилишга ҳам келишилди.



Ижодий йўналишда эса RCM оркестри ва бастакорлари билан ҳамкорликда ўзбек миллий чолғулари ҳамда мақом санъати асосида симфоник асарлар яратиш, шунингдек, Лондон саҳналарида қўшма концертлар ташкил этиш режалаштирилмоқда.



Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг қайд этилишича, мазкур келишувлар Ўзбекистонда мусиқа таълимига илғор халқаро тажриба ва стандартларни жорий этиш, ёш мусиқачиларнинг касбий салоҳиятини ошириш ҳамда миллий мусиқа санъатини халқаро майдонда кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

BERNAMA: "Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тадқиқотлар учун БМТ архивларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди"

Малайзиянинг BERNAMA миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказининг халқаро илмий ҳамкорлиги ва БМТ кутубхонаси ҳамда архивларидан фойдаланиш имкониятига бағишланган мақола эълон қилди.

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Ислом цивилизацияси маркази Женевадаги БМТ қароргоҳида Марказий Осиёнинг илмий ва маънавий меросини тақдим этди

Тадбирда Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий мероси, минтақанинг жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Кўргазмада тақдим этилган китоблар БМТ кутубхонасига совға қилинди.

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Амир Темур ва Темурийлар мероси: Францияда халқаро илмий конференция ўтказилди

Унда Соҳибқирон ва Темурийлар мероси, шунингдек, Ўзбекистон ва Франция олимлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Ўзбекистон президенти ташаббусидан — Париждаги халқаро мулоқотгача: Ислом цивилизацияси маркази UNESCOда Мовароуннаҳр алломалари меросини тақдим этди

Унда 300 дан ортиқ олим, дипломат ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Москвада Ўзбекистон нафаси: “Маданият кунлари” юқори нотада ўтди

Россияда учинчи бор “Ўзбекистон маданияти кунлари” ташкил этилиб, тадбирлар давомида юртдошлар билан учрашувлар, маданий ҳамкорлик музокаралари ва ўзбек санъати намойишлари ўтказилди.

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

Турк киноси юлдузлари Тошкентда: кино кунлари бошланади

25–29 сентябрь кунлари Тошкентда “Турк киноси кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирнинг очилиш маросимида Энгин Альтан Дузятан, Озге Гурел, Серкан Чаёглу ва Дениз Барут ўзбекистонлик мухлислар билан учрашади.

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Кореяда Ўзбекистон нафаси: миллий санъат ва маданият намойиши

Жорий йилнинг 14–21 сентябрь кунлари Корея Республикасининг Кочанг, Борён, Сеул, Чонжу, Андонг ва Сунчон шаҳарларида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда.

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Улуғбек Қодиров VII Халқаро Лендок фильм фестивалида “Энг яхши актёр” деб топилди

Актёр мукофотга “Казбек” фильмидаги бош роли учун сазовор бўлган.