Шавкат Мирзиёев Сеулдаги Миллий ёдгорлик мажмуасига борди
Ўзбекистон Президентининг Кореяга давлат ташрифи ватанпарварлар хотирасига эҳтиром кўрсатишдан бошланди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар ватан озодлиги ва мустақиллиги йўлида жон фидо қилган ватанпарварлар хотирасига ҳурмат бажо келтиришдан бошланди.
Давлат раҳбари рафиқаси билан бирга Сеул шаҳридаги Миллий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. Президент Хотира устуни пойига гулчамбар қўйиб, ёдгорлик олдида ҳурмат бажо келтирди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирди.








