Жанубий Кореяда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Маросимдан сўнг икки давлат президентлари ўртасидаги олий даражадаги музокаралар бошланди.

14 сентябрь куни Жанубий Корея Президентининг “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари ва рафиқасини Корея Республикаси Президенти Ли Чже Мён ва унинг рафиқаси кутиб олди.
Ўзбекистон Президенти шарафига Фахрий қоровул саф тортди, икки давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзолари билан танишдилар.
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев “Чонг Ва Дэ” саройининг Фахрий меҳмонлар китобига қайд ёзиб қолдирди.
Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари ўртасида олий даражадаги музокаралар бошланди.








