Сиёсат

Ўзбекистон – Корея бизнес форуми: янги инвестициявий лойиҳалар ишга туширилмоқда

Тошкентда Кимё технологиялари маркази ишга туширилди, Жиззах, Фарғона ва Наманганда янги ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилди.

Ўзбекистон – Корея бизнес форуми: янги инвестициявий лойиҳалар ишга туширилмоқда


Сеул шаҳрида ўтказилган бизнес форум доирасида Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Бош вазири Хан Сон Сук иштирокида икки мамлакат компаниялари ҳамда молия институтлари билан ҳамкорликдаги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтди.



Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистонда бир қатор янги ишлаб чиқариш қувватлари ва замонавий инфратузилма объектларини ташкил этиш кўзда тутилган.



Хусусан, Тошкент шаҳрида Кимё технологиялари маркази фаолият бошлади. Жиззах вилоятида “Kia Sonet Prime” автомобиллари ва автомобиль кузови панелларини, Фарғона вилоятида электротехника маҳсулотларини, Наманган вилоятида эса полимер буюмларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.



Шунингдек, Тошкент шаҳрида Миллий онкология маркази, тиббиёт олий таълим муассасаси, роботлар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи корхоналар қурилиши бошланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Lotte Group” раиси билан учрашди

Томонлар Ўзбекистонда девелоперлик, туризм, меҳмонхона бизнеси ва мис фольгаси ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистон ва Корея бизнеси: саноат-технологик альянс тузиш таклиф қилинди

Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Бош вазири 300 нафардан ортиқ давлат ва бизнес вакилларини жамлаган қўшма бизнес форумнинг очилишида иштирок этдилар.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди

Учрашувда рақамли иқтисодиёт, киберхавфсизлик, муҳим минералларни қайта ишлаш ва транспорт инфратузилмаси устувор йўналишлар сифатида қайд этилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда дипломатик муносабатларнинг 35 йиллиги муносабати билан қўшма парламент тадбирлари ўтказишга келишилди.

custom img

Транспортдан сунъий интеллектгача: Ўзбекистон ва Корея ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Сеулдаги музокаралар якунида Ўзбекистон ва Корея ўртасида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди.

custom img

Ўзбекистон–Корея ҳамкорлиги: 12 млрд долларлик лойиҳалар портфели тайёрланди

2027 йил Ўзбекистон ва Корея ўртасида “Маданият ва ўзаро алмашинувлар йили” деб эълон қилинади.

custom img

Жанубий Кореяда Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Маросимдан сўнг икки давлат президентлари ўртасидаги олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Сеулдаги Миллий ёдгорлик мажмуасига борди

Ўзбекистон Президентининг Кореяга давлат ташрифи ватанпарварлар хотирасига эҳтиром кўрсатишдан бошланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"