Жаҳон

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлатга қарши институт ходимаси вафот этганидан сўнг бир қатор шифохоналарда карантин жорий қилинди. Бу ҳақда «Медуза» нашри ёзмоқда.



Маълумотларга кўра, 28 ёшли лаборант Дарья Шипилова 2 октябрга ўтар кечаси вафот этган. У Иркутскдаги Ўлатга қарши институтда ишлаган. Ходима 29 сентябрь куни Шелеховдаги шифохонага ётқизилган.



Вазият сабаб Шелеховдаги марказий шифохона карантинга ўтказилган. Айрим бўлимларда беморларни қабул қилиш ва чиқариш вақтинча чекланган.


«Роспотребнадзор» марҳумада келиб чиқиши номаълум пневмония бўлганини маълум қилган.



Айни пайтда 1-, 3- ва 10-сонли шаҳар клиник шифохоналари, туғруқхона ҳамда Ивано-Матренинск болалар клиник шифохонаси карантинга ёпилган. Бундан ташқари, Шелехов шаҳридаги Иркутск алюминий заводида (ИркАЗ) ниқоб тақиш режими жорий этилган.



Иркутск вилояти губернатори Игорь Кобзев 2 октябрь куни эпидемияга қарши комиссиянинг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказган. Унда Россиянинг бош давлат санитария шифокори Анна Попова ҳам иштирок этган. Йиғилишга фуқаролардан бирида «ўта хавфли инфекция» аниқлангани эҳтимоли сабаб қилиб кўрсатилган.



Кобзевнинг сўзларига кўра, эпидемияга қарши барча зарур чоралар кўрилмоқда. Яқин алоқада бўлгани аниқланган барча шахслар эса тиббий кузатувга олинган.



Марҳума аёл билан алоқада бўлган 197 нафар шахс тиббий кузатувга олинган. Уларда ҳозирча касаллик белгилари аниқланмаган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.