Ўзбекистон

Газ қувурлари кўчирилади: 8 октябрь куни газ вақтинча ўчирилади

Кўчириш ишлари якунлангач, газ таъминоти хавфсизлик талаблари асосида босқичма-босқич тикланади.

Газ қувурлари кўчирилади: 8 октябрь куни газ вақтинча ўчирилади

 

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги айрим ҳудудларда газ қувурларини хавфсиз жойга кўчириш ишлари сабаб 8 октябрь куни табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

 

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг «Юнусободтумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан «Посира» МФЙ ҳудудидаги ер ости юқори босимли D-325 мм газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари амалга оширилади.

 

Шунингдек, «Минор» МФЙ ҳудудидаги ер ости ўрта босимли D-108 мм ва паст босимли D-219 мм газ қувурларини хавфсиз жойга кўчириш режалаштирилган.

 

Шу муносабат билан 8 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача айрим аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

 

«Посира» МФЙ ҳудудида:

  • «Обод» МФЙдаги 150 та хонадон;

  • «Посира» МФЙ Микро район кўчасидаги 515 та хонадон;

  • «AGNKS» EDEM;

  • “Болалар уйи”;

  • “AGNKS Dream Gaz”;

  • “AGNKS TRIUMPH ORIENTIR”;

  • «Посира» ва «Обод» МФЙлар ҳудудидаги 35 та улгуржи истеъмолчи.

 

«Минор» МФЙ ҳудудида:

  • Марказ-6 даҳасидаги «Қозоғистон» турар жой мажмуасининг 520 та хонадони;

  • “Мирзо Улуғбек” МФЙ КХАЙ кўчасидаги 63-уйдаги 30 та хонадон;

  • «Матонат» МФЙ Марказ-6 даҳасидаги “Murad Building” кўп қаватли уйининг 140 та хонадони;

  • “Буюк Турон” МФЙдаги «Муҳташам» турар жой мажмуасининг 520 та хонадони;

  • «Узбат»;

  • “Ўз Оман бизнес маркази”;

  • “Сахара бизнес маркази”;

  • “Журналистика университети”;

  • «Паул» ресторани;

  • «Минор» МФЙ ҳудудидаги 18 та улгуржи истеъмолчи.

 

“Ҳудудгаз Пойтахт” маълумотига кўра, газ таъминоти ишлар якунлангач, хавфсизлик талаблари асосида истеъмолчиларга босқичма-босқич қайта тикланади.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Лойиҳа эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олишига имкон беради.

11–12 октябрь кунлари сел хавфи: 9 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

11–12 октябрь кунлари сел хавфи: 9 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

ТДТУ талабалари иссиқ ва қулай турар жойларга жойлаштирилди

ТДТУ талабалари иссиқ ва қулай турар жойларга жойлаштирилди

Ётоқхонага аввал жойлаштирилган талабалардан ундирилган тўловлар тадбиркор томонидан уч кун муддатда тўлиқ қайтариб берилади.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Тақдимотда таълим сифатини ошириш, педагогларга методик ёрдамни кучайтириш ва тизимда замонавий ёндашувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Бундай ҳолатлар тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатли кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.