Ўзбекистон

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Тошкент ва Бухоро вилоятларида кучли таъсир қилувчи моддалар сақлаган дори воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.

 

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ходимлари ДХХ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда 47 ёшли фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда, ертўладан қонунга хилоф равишда сақланган 84 та конвалютадаги жами 1176 дона «Регапен» дори воситаси аниқланган.

 

Божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг суд-кимёвий экспертизаси натижасида ушбу дорилар таркибида жами 352,5 грамм прегабалин кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги тасдиқланган. 

 

Амалдаги тартибга кўра, прегабалиннинг 10 граммдан ортиқ миқдори кўп миқдор ҳисобланиб, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

 

Бундан ташқари, Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида ўтказилган тезкор тадбирда таркибида габапентин моддаси бўлган 204 дона «Габатен» дори воситасини 1600 долларга сотишга уринган шахс қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Лойиҳа эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олишига имкон беради.

11–12 октябрь кунлари сел хавфи: 9 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

11–12 октябрь кунлари сел хавфи: 9 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Газ қувурлари кўчирилади: 8 октябрь куни газ вақтинча ўчирилади

Газ қувурлари кўчирилади: 8 октябрь куни газ вақтинча ўчирилади

Кўчириш ишлари якунлангач, газ таъминоти хавфсизлик талаблари асосида босқичма-босқич тикланади.