Ўзбекистон

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди


Фарғона вилоятида тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган турфирма ходими ушланди.


Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.


Тадбир давомида Данғара туманида фаолият юритувчи турфирма ходими тегишли лицензияга эга бўлмаса-да, 4 нафар фуқарони «Умра» зиёратига юборишни ташкил этишга урингани аниқланган.


У бунинг эвазига фуқаролардан жами 4 400 АҚШ доллари талаб қилган. Шахс 1 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Маълум қилинишича, айрим сайёҳлик фирмаларининг белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ҳолда «Умра» сафарларини ташкил этиши фуқароларнинг хорижда турли қийинчиликларга дуч келишига сабаб бўлиши мумкин.


Мазкур ҳолат юзасидан турфирма ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Лойиҳа эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олишига имкон беради.

11–12 октябрь кунлари сел хавфи: 9 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

11–12 октябрь кунлари сел хавфи: 9 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Газ қувурлари кўчирилади: 8 октябрь куни газ вақтинча ўчирилади

Газ қувурлари кўчирилади: 8 октябрь куни газ вақтинча ўчирилади

Кўчириш ишлари якунлангач, газ таъминоти хавфсизлик талаблари асосида босқичма-босқич тикланади.

ТДТУ талабалари иссиқ ва қулай турар жойларга жойлаштирилди

ТДТУ талабалари иссиқ ва қулай турар жойларга жойлаштирилди

Ётоқхонага аввал жойлаштирилган талабалардан ундирилган тўловлар тадбиркор томонидан уч кун муддатда тўлиқ қайтариб берилади.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Тақдимотда таълим сифатини ошириш, педагогларга методик ёрдамни кучайтириш ва тизимда замонавий ёндашувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.