Сиёсат

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов икки томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

 

Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.

 

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни Туркманистон мустақиллигининг 35 йиллиги, шунингдек, Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига мезбонлик қилгани ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги самарали раислиги билан табриклади.

 

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликдаги ижобий суръатларни мамнуният билан қайд этди. Йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бораётгани, “Шовот – Тошовуз” чегараолди савдо зонаси эса муваффақиятли фаолият юритаётгани таъкидланди.

 

Ўзаро савдо ҳажмини бир неча баробар ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини қабул қилиш, шунингдек, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида Кооперация дастурини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Мазкур ҳамкорликни икки мамлакат ҳудудлари даражасида ҳам кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

 

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисида битим имзоланди.

 

Ушбу ҳужжат икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқотни янада чуқурлаштириш, шунингдек, устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам институционал асос яратади.

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

Президент Туркманистонда ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилиб, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.