Сиёсат

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

Раислик концепцияси доирасида 100 дан ортиқ чора-тадбир кўзда тутилган.

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисида Ўзбекистоннинг 2027 йилда Ҳамдўстликка раислиги даврида эътибор қаратиладиган асосий йўналишларни баён қилди.

 

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Ҳамдўстликка раислик қилиш умумий ишга ҳисса қўшиш, янги ғояларни таклиф этиш ва муҳим йўналишларни биргаликда ривожлантириш имкониятидир.

 

Ўзбекистон келгуси йилда иқтисодиёт, янги технологиялар, транспорт, хавфсизлик, таълим, илм-фан ва инсон салоҳиятини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратишни режалаштирмоқда. Раислик концепцияси ва Тадбирлар режаси устидаги ишлар якунланмоқда. Ҳозирнинг ўзидаёқ уларда юздан ортиқ аниқ чора-тадбирлар кўзда тутилган.

 

Шавкат Мирзиёев Ҳамдўстлик доирасидаги сиёсий мулоқотни давом эттириш муҳимлигини қайд этди. Унинг таъкидлашича, масалаларни муҳокама қилиш, томонларни ўзаро тинглаш ва барчага мақбул ечимларни излаш имкониятини сақлаб қолиш зарур.

 

Иқтисодиётда саноат кооперациясига алоҳида эътибор қаратиш таклиф этилди. Салоҳиятларни бирлаштириш, қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва барқарор етказиб бериш занжирларини шакллантириш барча иштирокчилар учун сезиларли натижалар бериши таъкидланди.

 

Шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги савдога тўсқинлик қилаётган тўсиқларни бартараф этиш, бизнесда рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш ва электрон тижоратни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Давлат раҳбари муҳим минераллар, сунъий интеллект, роботлаштириш, янги материаллар ва замонавий энергетика технологиялари соҳаларида биргаликда ишлаш зарурлигини ҳам таъкидлади. Бу йўналишлар яқин йилларда мамлакатлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши кўзда тутилган.

 

Транспорт соҳасида транзит тартиб-таомилларини соддалаштириш, қулай, хавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан манфаатли йўналишларни яратиш муҳимлиги қайд этилди.

 

Ўзбекистон Марказий Осиё транспорт тармоғи МДҲ маконидаги ва ундан ташқаридаги умумий алоқалар тизимининг муҳим қисмига айланишидан манфаатдор.

 

Ўзбекистон раислиги даврида хавфсизлик ва барқарорлик ҳам устувор йўналишлардан бири бўлиб қолади. Бу борада МДҲнинг соҳавий органлари фаолиятини ҳамда мамлакатларнинг умумий таҳдидларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.

 

Шунингдек, кибержиноятчиликка қарши курашиш доимий эътибор ва мамлакатлар ўртасида яқин ҳамкорликни талаб этиши таъкидланди.

 

Мажлисда мамлакатларнинг инсон ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, инновациялар ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қиладиган шароитларни шакллантириш зарурлиги қайд этилди.

 

“Раислик давридан самарадорлигини исботлаган барча ютуқларни сақлаб қолиш ва шу билан бирга, бугунги кунда янги ечимлар топиш зарур бўлаётган йўналишлар ривожига қўшимча суръат бағишлаш учун фойдаланиш ниятидамиз”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Давлат раҳбари Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчиларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Президент ресурслардан самарали фойдаланиш ва айланма иқтисодиёт бўйича ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Бу ҳақдаги қарор МДҲ Раҳбарлар кенгашининг йиғилишида қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов икки томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

Президент Туркманистонда ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилиб, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.