Ўзбекистон

Балиқчилик ва лимончилик: минглаб оилалар даромади оширилади

Ўзбекистонда 4 мингдан ортиқ қудуқ негизида балиқчиликни ривожлантириш, 200 гектар майдонда энерготежамкор иссиқхоналар қуриш режалаштирилмоқда.

Балиқчилик ва лимончилик: минглаб оилалар даромади оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев интенсив балиқчиликни ривожлантириш ва энерготежамкор лимончилик иссиқхоналарини ташкил этиш бўйича тақдимот билан танишди. Лойиҳалар орқали янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш режалаштирилмоқда.

 

Мамлакатда йилига 1 миллион тонна балиқ етиштириш мақсад қилинган. Шу муносабат билан Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги 24 та мелиоратив тик қудуқ атрофида интенсив балиқчилик мажмуаларини ташкил этиш таклиф қилинди.

 

Ҳар бири 50 сотих майдонни эгаллайдиган лойиҳаларда йилига камида 30 тонна форель етиштириш ва 10 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Балиқчилик жараёнларини ягона тизимда бошқариш учун холдинг ташкил этиш ҳам таклиф қилинди.

 

Балиқчи тажрибасини бошқа ҳудудларда қўллаш мақсадида 2027 йил 1 мартга қадар республикадаги 4 мингдан ортиқ мелиоратив тик қудуқ хатловдан ўтказилади. Балиқ етиштиришга яроқли қудуқларни илғор тадбиркорларга давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга бериш режалаштирилган. Хонободда совуқ сув балиқларини етиштириш ва қайта ишлаш, Улуғнорда эса сув ҳавзалари негизида балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш ҳам кўзда тутилмоқда.

 

Тақдимотда лимончиликни ривожлантириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Балиқчи туманидаги тўққизта маҳалла атрофида 100 гектар майдонда энерготежамкор иссиқхоналар қуриб, уларни тайёр ҳолда тадбиркорларга таклиф этиш режалаштирилган. Лимон етиштиришдан тортиб, уни қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш ва сотишгача бўлган жараёнлар ягона кооперация тизимига бирлаштирилади.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 500 та иссиқхонада маҳаллий оилалардан камида 1 минг киши иш билан таъминланади. Лимон кўчатлари ҳосилга киргунига қадар оралиқ экинлар етиштириш орқали ҳам қўшимча даромад олиш имконияти яратилади.

 

Балиқчи тажрибаси асосида келгуси йилда ҳудудларда жами 200 гектар майдонда энерготежамкор иссиқхона мажмуалари барпо этиш режалаштирилган. Бу орқали камбағал оилалар ва ишсизларни қамраб олиб, 2 мингта оиланинг даромадини ошириш кўзда тутилмоқда.

 

Тақдимот якунида давлат раҳбари лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолини балиқчилик ва лимончиликка ўқитиш харажатларини қоплаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Таълим ва илм-фан вазирлиги: ўринбосарлар тайинланди

Таълим ва илм-фан вазирлиги: ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан вазирликда учта янги тайинлов амалга оширилди.

28 миллион сўмлик гиёҳванд модда: икки фуқаро ушланди

28 миллион сўмлик гиёҳванд модда: икки фуқаро ушланди

Гумонланувчилардан бирининг хонадонидан ҳам гиёҳванд моддалар топилган.

Марко Рубио: Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон

Марко Рубио: Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон

АҚШ Давлат котиби Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фаолиятини эътироф этди.

Электр энергияси импорти қисқарди: Ўзбекистонда ишлаб чиқариш 8,4 фоизга ошди

Электр энергияси импорти қисқарди: Ўзбекистонда ишлаб чиқариш 8,4 фоизга ошди

Электр энергияси экспорти 21,4 фоизга ошган, импорти эса 27,2 фоизга камайган.

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус ҳайдовчисининг мусиқани баланд овозда қўйиб ҳаракатлангани йўловчилар эътирозига сабаб бўлди.

Бирида 3 450, бошқасида 1 350 доллар: Умра ваъдаси билан боғлиқ ҳолатлар фош бўлди

Бирида 3 450, бошқасида 1 350 доллар: Умра ваъдаси билан боғлиқ ҳолатлар фош бўлди

Самарқанд ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда зиёратга юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган шахслар ушланди.

ЙПХ ходимига бўйсунмади ва ҳақорат қилди: талабалар иши прокуратурага оширилди

ЙПХ ходимига бўйсунмади ва ҳақорат қилди: талабалар иши прокуратурага оширилди

Самарқандда ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, уни ҳақорат қилган техникум ўқувчилари аниқланди.

Фармацевтлар учун ҳам байрам: Ўзбекистонда касб байрами номи ўзгариши мумкин

Фармацевтлар учун ҳам байрам: Ўзбекистонда касб байрами номи ўзгариши мумкин

Тиббиёт ходимлари кунини Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни деб ўзгартириш таклиф қилинди.