Жаҳон

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар беш дақиқада бир бола зўравонлик оқибатида ҳалок бўлишини маълум қилди.

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

 

Ҳар йили дунё бўйлаб қарийб 1 миллиард бола жисмоний, жинсий ёки руҳий зўравонликка дуч келади. Ҳар беш дақиқада эса бир бола зўравонлик оқибатида ҳаётдан кўз юмади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Шарқий Ўрта ер денгизи минтақавий бюроси маълум қилди.

 

Ташкилот қайд этишича, болаларга нисбатан зўравонлик уларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигига узоқ муддатли салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу билан бирга, зўравонлик оқибатидаги ўлимларнинг олдини олиш мумкин.

 

ЖССТ болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича Покистонда амалга оширилаётган чора-тадбирларга ҳам эътибор қаратди. 14 октябрь куни ЖССТ ва Покистон Инсон ҳуқуқлари вазирлиги мамлакатда 2026–2031 йилларга мўлжалланган болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш миллий стратегиясини ишга туширди.

 

Ҳужжат 120 миллион нафар бола учун профилактика ва ҳимоя чораларини кучайтиришни назарда тутади. Стратегияда келтирилган маълумотларга кўра, Покистондаги болаларнинг қарийб 80 фоизи ота-оналар томонидан қўлланадиган зўравон тарбия усулларига дуч келади.

 

Шунингдек, интернетдан фойдаланувчи 12–17 ёшли ҳар 16 ўсмирдан бири рақамли технологиялар орқали эксплуатация ёки зўравонликка дуч келади. Мамлакатда 8,6 миллион бола болалар меҳнатига жалб қилинган. Беш ёшгача бўлган болаларнинг 57 фоиздан ортиғи эса туғилганлик бўйича расмий рўйхатдан ўтмаган.

 

ЖССТ таъкидлашича, туғилганликнинг рўйхатга олинмагани болаларнинг ҳимоя тизимлари ва асосий хизматлардан фойдаланишини чеклаб, уларни турли хавфларга нисбатан заифлаштириши мумкин.

 

Миллий стратегия болаларга нисбатан зўравонлик, эътиборсизлик ва эксплуатациянинг турли шаклларига қарши курашиш, жабрланган болаларни ҳимоя қилиш, уларнинг тикланиши ва жамиятга қайта мослашувини қўллаб-қувватлашни кўзда тутади. Ҳужжатда эрта турмуш қуриш, одам савдоси ва болалар меҳнати каби муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида яна етти киши жароҳатланган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.