Жаҳон

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида яна етти киши жароҳатланган.

Колумбияда ноқонуний олтин кони қулади: 14 киши ҳалок бўлди


Колумбиянинг Нарино департаментидаги Санта-Барбара муниципалитетида ноқонуний олтин конининг қулаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди. Яна етти нафар кончи жароҳатланди.


Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, олтин қазиб олиш вақтида юз берган тош кўчиши кончиларни вайроналар остида қолдирган. Ҳодисадан сўнг маҳаллий аҳоли ва қутқарув гуруҳлари жабрланганларга ёрдам бериш ҳамда кончиларни қутқариш учун иш бошлаган.


Колумбиянинг Табиий офатлар хавфини бошқариш миллий бўлими (UNGRD) маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларни вайроналар остидан олиб чиқиш ишларида маҳаллий аҳоли ҳамда қутқарувчилар иштирок этган.


Нарино губернатори Луис Альфонсо Эскобар ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, фавқулодда вазиятларда инсонлар ҳаётини ҳимоя қилиш ва жабрланган оилаларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.


Маълумот учун, Колумбияда август ойида ҳам шунга ўхшаш ҳодиса юз бериб, 13 кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар беш дақиқада бир бола зўравонлик оқибатида ҳалок бўлишини маълум қилди.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.